Шавкат Мирзиёев Зарафшонда ойна ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 миллион квадрат метр. Маҳсулотлар импорт ўрнини босиш билан бирга экспортга ҳам мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Зарафшон ойна” корхонаси ишга туширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширди.
Ҳозиргача бундай корхоналар Фарғона ва Жиззахда бор эди. Мана, уларнинг сафига янги барпо этилган, кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Зарафшон ойна” корхонаси ҳам қўшилмоқда. У келгусида янада ривожланиб, халқимизга хизмат қилишига ишонамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 миллион квадрат метр. Маҳсулотлар импорт ўрнини босиш билан бирга экспортга ҳам мўлжалланган. Бу ерда 700 киши иш билан таъминланган.
Маълумки, ойна саноат, қурилиш ва маиший ҳаётда энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан. Ўзбекистонда ойнага бўлган талаб йилига 38 миллион квадрат метр. Навоий вилояти эса пардозбоп тош, кварц қуми, базальт ва каолин захираларига бой. Шу боис президент 2018 йилда вилоятга ташрифи чоғида ойна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган эди. Бугунга келиб, 250 миллион долларлик ушбу лойиҳа ҳаётга кўчди.
Янгиликлар лентаси
0