Россияликларнинг неча фоизи Путинга ишониши маълум бўлди

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме
Президент РФ В. Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
“Жамоатчилик фикри” жамғармаси россияликлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путинга россияликларнинг 75 фоизи ишонади, 77 фоизи у ўз лавозимида яхши ишлайди, деб ҳисоблайди. “Жамоатчилик фикри” жамғармаси сўрови натижалари шундан дарак бермоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Респондентларнинг аксарияти (75 фоизи) Путинга кўпроқ ишонишларини маълум қилган. Аксинча, респондентларнинг 14 фоизи кўпроқ ишонмайди. Яна 11фоизи жавоб беришга қийналган.
Шу билан бирга, 77 фоиз респондент Путин ўз лавозимида яхши ишлаяпти деб ҳисоблайди. 10 фоизи эса президентнинг ишини ёмон деб баҳолаган.
“Жамоатчилик фикри” жамғармаси сўрови 18-20 ноябрь кунлари Россиянинг 53 та ҳудудидаги 104 та аҳоли пунктида 18 ва ундан катта ёшдаги 1,5 минг респондент ўртасида ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0