https://sputniknews.uz/20221125/prezidentning-ikkita-maslahatchisi-lavozimi-birlashtirildi-30235673.html
Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилди
Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T09:00+0500
2022-11-25T09:00+0500
2022-11-25T09:00+0500
жамият
янги фармон
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:645:2047:1796_1920x0_80_0_0_b5aa2a87ed64efbb5c9c216ddefd575f.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.Ҳужжат билан президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.Бунда президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари тугатилди.Уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.Янги лавозимни жорий этишдан мақсад:Шунингдек, Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди. Бунга сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабаб бўлди.Халқ қабулхоналари ходимларига қуйидаги ҳуқуқ берилмоқда:Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.Эслатиб ўтамиз, жорий этилган янги лавозимни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев эгаллади ва у вилоят ҳокими лавозимидан озод этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:453:2047:1988_1920x0_80_0_0_9da05de6ddfba1d577ffb48128da6e86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги фармон, янги тайинлов
жамият, янги фармон, янги тайинлов
Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилди
Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда
тутилган. Ҳужжат билан президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.
Бунда президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари тугатилди.
Уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.
Янги лавозимни жорий этишдан мақсад:
давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш;
давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш;
жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш.
Шунингдек, Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди. Бунга сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабаб бўлди.
Халқ қабулхоналари ходимларига қуйидаги ҳуқуқ берилмоқда:
Давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш.
Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий этилган янги лавозимни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев эгаллади ва у вилоят ҳокими лавозимидан озод
этилди.