https://sputniknews.uz/20221125/nato-ukraina-uchun-sovet-oq-dorilarini-ishlab-chiqarishni-kopaytirdi-30252537.html
НАТО Украина учун совет ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни кўпайтирди
НАТО Украина учун совет ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни кўпайтирди
Sputnik Ўзбекистон
НАТОнинг баъзи давлатлари сақланиб қолган советча ҳарбий ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T20:50+0500
2022-11-25T20:50+0500
2022-11-25T20:50+0500
дунёда
нато
украина
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/94/2469430_0:7:2201:1245_1920x0_80_0_0_fe02fb160c25b3afe2fba63e1dae21e1.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Совет давридаги ҳарбий ишлаб ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолган баъзи НАТО давлатлари ҳали ҳам Совет давридан қолган кўплаб артиллерияга эга Украина учун эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Столтенберг, шунингдек, Украинага НАТО стандартидаги қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш НАТО ва Украина армияларининг ўзаро ҳамкорлигини оширишини таъкидлади.Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади.Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/94/2469430_266:0:1933:1250_1920x0_80_0_0_bc588967c003137827c1dcb16860a388.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нато, украина, қурол-яроғ
дунёда, нато, украина, қурол-яроғ
НАТО Украина учун совет ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни кўпайтирди
НАТОнинг баъзи давлатлари сақланиб қолган советча ҳарбий ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Совет давридаги ҳарбий ишлаб ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолган баъзи НАТО давлатлари ҳали ҳам Совет давридан қолган кўплаб артиллерияга эга Украина учун эҳтиёт қисмлар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“(Ўқ-дорилар) ишлаб чиқариш кўпайди. НАТО аъзолари Совет давридан қолган асбоб-ускуналар ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни қисман кўпайтиришга муваффақ бўлишди, бу жуда фавқулодда ва зарур, чунки Украинада ҳали ҳам Совет давридан қолган кўплаб артиллерия мавжуд. Уларга ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмлар керак. Кўпгина иттифоқчиларимиз ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолган”, - дейди у.
Столтенберг, шунингдек, Украинага НАТО стандартидаги қуроллар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш НАТО ва Украина армияларининг ўзаро ҳамкорлигини оширишини таъкидлади.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.