https://sputniknews.uz/20221125/merkelsiz-germaniya-dozaxga-tushdi---xitoyliklar-sobiq-kantslerni-qollab-quvvatlashdi-30248475.html
"Меркелсиз Германия дўзахга тушди": Хитойликлар собиқ канцлерни қўллаб-қувватлашди
"Меркелсиз Германия дўзахга тушди": Хитойликлар собиқ канцлерни қўллаб-қувватлашди
Sputnik Ўзбекистон
"Гуаньча" нашри ўқувчилари Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Россия ва Европа орасида музокаралар формати яратиш ташаббуси тўғри бўлганини таъкидлашди. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T17:58+0500
2022-11-25T17:58+0500
2022-11-25T17:58+0500
дунёда
германия
ангела меркель
владимир путин
оав
олаф шолц
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1013/44/10134434_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_6004f34ff9ed1ea8afa1e8a28ef744d3.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik Хитойнинг "Гуаньча" портали ўқувчилари Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Украинада махсус операция бошланмасдан аввал Россия билан мулоқот қилишига йўл қўйишмагани ҳақидаги гапларига ўз фикрларини билдиришган. Изоҳ қолдирганларнинг айтишларича, Меркель нафақат Германия, балки бутун дунё манфаатлари йўлида ҳаракат қилган. Бироқ, унинг позициясини қабул қилишмаган. Ҳозирги ҳукумат эса ушбу муаммоларнинг оқибатларига дуч келишмоқда"Ҳанузгача ғарбий Европадаги энг катта сиёсатчи. Меркель кетганидан сўнг Европа оламида фақат сиёсатдонлар қолди холос", - дейди Чжунхуа Бань Чжуань Ту."Немислар уларнинг ерларида Ғарбдан мустамлакачилар ҳамон борлигини кўрмаганга олишяпти", - дейди Шуан Янпи."Айтиш мумкинки, немис халқи Меркель даражасидаги бошқарувга лойиқ эмас, яшиллар партиясидаги масхарабозлар- мана немислар лойиқ кўрилган ҳукумат", - дея ўз фикрини билдирган Hmmmm номидаги фойдаланувчи.Германиянинг собиқ канцлери Эммануэль Макрон билан 2021 йилда Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилиш учун ЕИ Кенгашида Европа музокаралар форматини яратишни режалаштирганини, бироқ унинг ташаббусига қарши чиқишганини маълум қилди. 16 йилдан ортиқ Германияга раҳбарлик қилган Ангела Меркель 2021 йил декабрда истеъфога чиқди. Ундан сўнг Олаф Шольц мамлакат канцлерига айланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1013/44/10134434_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_27af7aeefe8a76492191e4df316cac91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, ангела меркель, владимир путин, оав, олаф шолц, европа иттифоқи
дунёда, германия, ангела меркель, владимир путин, оав, олаф шолц, европа иттифоқи
"Меркелсиз Германия дўзахга тушди": Хитойликлар собиқ канцлерни қўллаб-қувватлашди
"Гуаньча" нашри ўқувчилари Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Россия ва Европа орасида музокаралар формати яратиш ташаббуси тўғри бўлганини таъкидлашди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik Хитойнинг "Гуаньча" портали ўқувчилари Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Украинада махсус операция бошланмасдан аввал Россия билан мулоқот қилишига йўл қўйишмагани ҳақидаги гапларига ўз фикрларини
билдиришган.
Изоҳ қолдирганларнинг айтишларича, Меркель нафақат Германия, балки бутун дунё манфаатлари йўлида ҳаракат қилган. Бироқ, унинг позициясини қабул қилишмаган. Ҳозирги ҳукумат эса ушбу муаммоларнинг оқибатларига дуч келишмоқда
"Нодон немислар! Меркель уларда хотиржам ҳаёт бўлиши учун курашган, немис иқтисодиёти ўсишини таъминлади. Унинг кетганидан икки ой ўтиб можаро бошланди, немис саноати осмонларда жаҳаннамга тушди, корхоналар ёпилди, одамлар ҳаттоки оддий ювиниш имкониятларидан маҳрум бўлишди, энди эса совуқдан дийдираб ўтиришибди. Тентак, қўлидан бир иш келмайдиган ҳукумат энди Меркелдан шикоят қиляптими? Ҳаттоки унинг пойабзалига қўл теккизишига уларнинг ҳақлари йўқ", - дея ёзиб қолдирган Жу Хай Цаншань 2 исмли фойдаланувчи.
"Ҳанузгача ғарбий Европадаги энг катта сиёсатчи. Меркель кетганидан сўнг Европа оламида фақат сиёсатдонлар қолди холос", - дейди Чжунхуа Бань Чжуань Ту.
"Немислар уларнинг ерларида Ғарбдан мустамлакачилар ҳамон борлигини кўрмаганга олишяпти", - дейди Шуан Янпи.
"Айтиш мумкинки, немис халқи Меркель даражасидаги бошқарувга лойиқ эмас, яшиллар партиясидаги масхарабозлар- мана немислар лойиқ кўрилган ҳукумат", - дея ўз фикрини билдирган Hmmmm номидаги фойдаланувчи.
Германиянинг собиқ канцлери Эммануэль Макрон билан 2021 йилда Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилиш учун ЕИ Кенгашида Европа музокаралар форматини яратишни режалаштирганини, бироқ унинг ташаббусига қарши чиқишганини маълум қилди.
16 йилдан ортиқ Германияга раҳбарлик қилган Ангела Меркель 2021 йил декабрда истеъфога чиқди. Ундан сўнг Олаф Шольц мамлакат канцлерига айланди.