https://sputniknews.uz/20221125/merkel-putin-bilan-muloqot-ornatishiga-imkon-berishmaganini-tan-oldi-30239811.html
Меркель Путин билан мулоқот ўрнатишига имкон беришмаганини тан олди
Меркель Путин билан мулоқот ўрнатишига имкон беришмаганини тан олди
Sputnik Ўзбекистон
Германия собиқ канцлери ҳокимиятдан кетиши арафасида Путин билан мулоқот ўрнатишни таклиф қилганини, лекин уни қўллаб-қувватлашмаганини айтди. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T13:33+0500
2022-11-25T13:33+0500
2022-11-25T13:33+0500
дунёда
ангела меркель
владимир путин
музокаралар
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/982/16/9821679_0:209:2896:1838_1920x0_80_0_0_895eda793f18be0e5961e8ab59d30e31.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ангела Меркель “Spiegel” нашрига берган интервьюсида Германия канцлери сифатидаги муддати якуни арафасида Украинадаги вазият ривожига таъсир ўтказа олмаганини ва Россия билан Европа Иттифоқи даражасидаги музокараларнинг янги форматига эриша олмаганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Унинг қайд этишича, Киев Минск келишувларига риоя қилмагани учун махсус операция бошланиши у учун кутилмаган ҳол бўлмаган.Унинг сўзларига кўра, агар у яна ўз номзодини илгари сурганида, Россия президенти билан учрашувга эришишда давом этарди. Бироқ, Москвага хайрлашув сафари чоғида у ҳокимият сиёсати контекстида унинг даври ўтганини ҳис қилган.Меркел бу масалалар нафақат Украинадаги вазият, балки Приднестровье ва Молдова, Грузия ва Абхазия ўртасидаги таранглик, Сурия ва Ливиядаги можароларга ҳам тегишли эканини урғулади. Унинг таъкидлашича, “янги ёндашув вақти келди”.Аввалроқ Россиянинг собиқ бош вазири Сергей Степашин Ангела Меркель Владимир Путинни Минск келишувларини имзолашга кўндирган асосий сиёсатчи эканини айтган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/982/16/9821679_84:0:2813:2047_1920x0_80_0_0_0921a801e156444aba1378bba6cd4f05.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ангела меркель, владимир путин, музокаралар, европа иттифоқи
дунёда, ангела меркель, владимир путин, музокаралар, европа иттифоқи
Меркель Путин билан мулоқот ўрнатишига имкон беришмаганини тан олди
Германия собиқ канцлери ҳокимиятдан кетиши арафасида Путин билан мулоқот ўрнатишни таклиф қилганини, лекин уни қўллаб-қувватлашмаганини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ангела Меркель “Spiegel” нашрига берган интервьюсида Германия канцлери сифатидаги муддати якуни арафасида Украинадаги вазият ривожига таъсир ўтказа олмаганини ва Россия билан Европа Иттифоқи даражасидаги музокараларнинг янги форматига эриша олмаганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Унинг қайд этишича, Киев Минск келишувларига риоя қилмагани учун махсус операция бошланиши у учун кутилмаган ҳол бўлмаган.
“2021 йил ёзида, президентлар Байден ва Путин ўртасидаги учрашувдан сўнг, мен ва Эммануэль Макрон яна бир бор Путин билан Европа Иттифоқи кенгашида муҳокама қилиш учун мустақил Европа форматини йўлга қўйишни хоҳладик. Баъзилар эътироз билдиришди, менда эса уни илгари суришга кучим йўқ эди. Ахир, ҳамма биларди: “у кузда кетади”, - дейди собиқ канцлер.
Унинг сўзларига кўра, агар у яна ўз номзодини илгари сурганида, Россия президенти билан учрашувга эришишда давом этарди. Бироқ, Москвага хайрлашув сафари чоғида у ҳокимият сиёсати контекстида унинг даври ўтганини ҳис қилган.
Меркел бу масалалар нафақат Украинадаги вазият, балки Приднестровье ва Молдова, Грузия ва Абхазия ўртасидаги таранглик, Сурия ва Ливиядаги можароларга ҳам тегишли эканини урғулади. Унинг таъкидлашича, “янги ёндашув вақти келди”.
Аввалроқ Россиянинг собиқ бош вазири Сергей Степашин Ангела Меркель Владимир Путинни Минск келишувларини имзолашга кўндирган асосий сиёсатчи эканини айтган эди.