https://sputniknews.uz/20221125/maqsadimiz-inklyuziv-talimni-rivojlantirish---rossiyalik-mutaxassis-30250260.html
Мақсадимиз инклюзив таълимни ривожлантириш - россиялик мутахассис
Мақсадимиз инклюзив таълимни ривожлантириш - россиялик мутахассис
Sputnik Ўзбекистон
ТОшкентдаги инклюзив таълимга бағишланган анжуманда Россия, Қозоғистон, Туркия, Буюк Британия каби давлатлардан маърузачилар иштирок этишди. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T19:20+0500
2022-11-25T19:20+0500
2023-04-05T18:42+0500
жамият
ҳамкорлик
таълим
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/19/30251016_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_3772ff513782dd9eafecc8513f3da2fa.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкентда, Ўзбекистон давлат хореография академиясида хореограф-педагог Шаҳзода Худойназарованинг “Хореография санъати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мультимедиа маҳсулотини яратиш” лойиҳаси асосида халқаро конференция ташкил этилди.Унда Россия, Қозоғистон, Туркия, Буюк Британия каби давлатлардан маърузачилар иштирок этишди.Халқаро конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди.“Давлат томонидан имконияти чекланган болаларга моддий-маънавий ёрдам берилади, аммо уларнинг қалби ҳам кўмак истайди. Мазкур дойиҳа айнан “қалби ярим”бўлган имконияти чекланган болаларнинг истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган. Мусиқа ва рақс болаларнинг қалб жароҳатларини даволайди”, деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист Муслимбек Йўлдошев.Имконияти чекланган болаларга ритмик ва хореографик фанларни ўқитиш, жисмоний машқлар бажариш орқали ногирон болаларни жисмонан ва руҳан саломатликни таъминлайди.“Ногирон болаларга дарс бериш жараёнида уларда позитивлик ва мотивацион кайфиятни ошганлигини кузатдим. Мусиқа ва рақс ногирон боланинг ўзидаги нуқсонни унутишга ёрдам беради. Демак лойиҳамизнинг тараққиёти ҳали олдинда”, деди хореограф-педагог Шаҳзода Худойназарова.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/19/30251016_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d1f6838b50c7136351d094e935cb415c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳамкорлик, таълим, россия
жамият, ҳамкорлик, таълим, россия
Мақсадимиз инклюзив таълимни ривожлантириш - россиялик мутахассис
19:20 25.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) ТОшкентдаги инклюзив таълимга бағишланган анжуманда Россия, Қозоғистон, Туркия, Буюк Британия каби давлатлардан маърузачилар иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкентда, Ўзбекистон давлат хореография академиясида хореограф-педагог Шаҳзода Худойназарованинг “Хореография санъати орқали имконияти чекланган болаларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга қаратилган мультимедиа маҳсулотини яратиш” лойиҳаси асосида халқаро конференция ташкил этилди.
Унда Россия, Қозоғистон, Туркия, Буюк Британия каби давлатлардан маърузачилар иштирок этишди.
“Мақсадимиз инклюзив таълимни ривожлантириш ва Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликда янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишдир. Биз Фарғона ва Қўқон шаҳарларида бўлиб, қобилиятли имконияти чекланган болаларни кўрдик ва уларга сифатли таълим берилаётгани бизни қувонтирди”, - деди Россиянинг Челябинск давлат маданият институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Любовь Николаева.
Халқаро конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди.
“Давлат томонидан имконияти чекланган болаларга моддий-маънавий ёрдам берилади, аммо уларнинг қалби ҳам кўмак истайди. Мазкур дойиҳа айнан “қалби ярим”бўлган имконияти чекланган болаларнинг истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган. Мусиқа ва рақс болаларнинг қалб жароҳатларини даволайди”, деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист Муслимбек Йўлдошев.
Имконияти чекланган болаларга ритмик ва хореографик фанларни ўқитиш, жисмоний машқлар бажариш орқали ногирон болаларни жисмонан ва руҳан саломатликни таъминлайди.
“Ногирон болаларга дарс бериш жараёнида уларда позитивлик ва мотивацион кайфиятни ошганлигини кузатдим. Мусиқа ва рақс ногирон боланинг ўзидаги нуқсонни унутишга ёрдам беради. Демак лойиҳамизнинг тараққиёти ҳали олдинда”, деди хореограф-педагог Шаҳзода Худойназарова.