https://sputniknews.uz/20221125/besh-yoshgacha-bolgan-bolalar-olimi-ikki-baravar-kamaydi-30242574.html
Беш ёшгача бўлган болалар ўлими икки баравар камайди
Беш ёшгача бўлган болалар ўлими икки баравар камайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ёш болалар орасида ўлим кўрсатгичлари камаймоқда. 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T15:25+0500
2022-11-25T15:25+0500
2022-11-25T15:25+0500
жамият
бола
ўлим
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/07/23187384_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_5f234efb0b3ebdd4ecc2e0be16d8b4c7.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида болаларнинг 5 ёшга тўлмасдан вафот этиш ҳолатлари икки баравар камайди. Бу ҳақида Статистика қўмитаси хабар берди.Қайд этилишича, ҳозирда 5 ёшга тўлмасдан вафот этиш кўрсаткичи ҳар 1000 нафар янги туғилган чақалоққа нисбатан 25 тани ташкил этмоқда, шундан 17 нафари туғилгандан сўнг дастлабки 4 ҳафта ичида вафот этади. Бу кўрсаткич 2006 йилда ўтказилган МИКС натижаларида 57 нафарни ташкил этган.Ўтказилган тадқиқот натижасида қуйидагилар ҳам аниқланди: Маълумот учун, тадқиқот 2021-2022 йил давомида шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган ва 15 059 та хонадон қамраб олинган. Унда жами 17 610 нафар респондент иштирок этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/07/23187384_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_65a2b3e3b9bde01e501a6c0d48c7b7af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бола, ўлим, давлат статистика қўмитаси
жамият, бола, ўлим, давлат статистика қўмитаси
Беш ёшгача бўлган болалар ўлими икки баравар камайди
Ўзбекистонда ёш болалар орасида ўлим кўрсатгичлари камаймоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида болаларнинг 5 ёшга тўлмасдан вафот этиш ҳолатлари икки баравар камайди. Бу ҳақида Статистика қўмитаси
хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда 5 ёшга тўлмасдан вафот этиш кўрсаткичи ҳар 1000 нафар янги туғилган чақалоққа нисбатан 25 тани ташкил этмоқда, шундан 17 нафари туғилгандан сўнг дастлабки 4 ҳафта ичида вафот этади. Бу кўрсаткич 2006 йилда ўтказилган МИКС натижаларида 57 нафарни ташкил этган.
Ўтказилган тадқиқот натижасида қуйидагилар ҳам аниқланди:
40 фоиз аёллар туғруқдан сўнг бир соат ичида фарзандини кўкрак сути билан озиқлантирган;
ҳар 4 чақалоқдан фақат биттаси 6 ойгача фақат она сути билан озиқланган;
21 фоиз туғруқлар "кесарча кесиш" жарроҳлик амалиёти ёрдамида амалга оширилган;
7 фоиз болаларнинг 5 ёшига қадар бўйи ўсишдан ортда қолган. Бу кўрсаткич 2006 йилги кузатув натижаларига (14,6 фоизи) нисбатан 2 баробарга пасайган.
Маълумот учун, тадқиқот 2021-2022 йил давомида шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган ва 15 059 та хонадон қамраб олинган. Унда жами 17 610 нафар респондент иштирок этган.