Ўзбекистон Давлат академик катта театри Бокуга гастроль уюштиради

© SputnikГосударственный академический большой театр имени Алишера Навои (ГАБТ)
Государственный академический большой театр имени Алишера Навои (ГАБТ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Oбуна бўлиш
Гастрол гуруҳи таркибига симфоник оркестр, солистлар, хор артистлари ва балет труппаси киради, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Чоршанба ва пайшанба кунлари Бокуда Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг гастроллари бўлиб ўтади. Спектакллар Озарбайжон Давлат академик опера ва балет театри саҳнасида намойиш этилади.
16 ноябрь куни ўзбек композитори Aнвар Эргашевнинг “Ҳумо” балети, 17 ноябрь куни эса италиялик композитор Жузеппе Вердининг “Риголетто” операси томошабинларга намойиш этилади.
2005 йилда Aлишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида “Ҳумо” балетининг премьераси бўлиб ўтган. 2007 йилда спектаклга мусиқа учун муаллиф 1-даражали Давлат мукофоти лауреати унвонига сазовор бўлди.
Гастрол сафарида театрнинг етакчи солистлари, халқ артистлари, вокалчилар ва балет артистларининг халқаро танловлари лауреатлари иштирок этади. Гастрол гуруҳи таркибига симфоник оркестр, солистлар, хор артистлари ва балет труппаси киради.
Янгиликлар лентаси
0