https://sputniknews.uz/20221115/si-tszinpin-29995489.html
Си Цзиньпин озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштиришни бас қилишга чақирди
Си Цзиньпин озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштиришни бас қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Озиқ-овқат ва энергетика масалаларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қатъий қарши чиқиш, бир томонлама санкцияларни бекор қилиш зарур, деди у. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T15:07+0500
2022-11-15T15:07+0500
2022-11-15T15:07+0500
дунёда
си цзинпин
хитой
санкциялар
энергетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28433871_0:0:3135:1763_1920x0_80_0_0_c696890c527c177afce4010415ea1be4.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпин сешанба куни G20 саммитида сўзлаган нутқида озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қарши туришга, бир томонлама санкцияларни бекор қилишга ва тегишли илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлашга чақирди.15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида G20 саммити бўлиб ўтмоқда.Унинг сўзларига кўра, ушбу муаммоларнинг ечимини барча мамлакатларнинг бозор назорати соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, асосий товарлар бўйича шериклик алоқаларини ўрнатиш, очиқ, барқарор товар бозорини яратиш, таъминот занжири ва бозор нархларини барқарорлаштириш учун биргаликда ишлаш орқали топиш мумкин.Шу билан бирга, Си Цзиньпин қазиб олинадиган энергия истеъмолини камайтириш ва тоза энергия манбаларига ўтиш жараёнида бу ўтиш иқтисодиёт ва одамларнинг моддий турмуш шароитига таъсир қилмаслиги учун барча омилларни ҳисобга олиш кераклигини айтди
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28433871_166:0:2897:2048_1920x0_80_0_0_ac08dff3410d1200e14888eefb70f5b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, си цзинпин, хитой, санкциялар, энергетика
дунёда, си цзинпин, хитой, санкциялар, энергетика
Си Цзиньпин озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштиришни бас қилишга чақирди
Озиқ-овқат ва энергетика масалаларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қатъий қарши чиқиш, бир томонлама санкцияларни бекор қилиш зарур, деди у.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпин сешанба куни G20 саммитида сўзлаган нутқида озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қарши туришга, бир томонлама санкцияларни бекор қилишга ва тегишли илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлашга
чақирди.
15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида G20 саммити бўлиб ўтмоқда.
“Озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги глобал тараққиётнинг энг долзарб муаммоларидир. Ҳозирги инқирознинг асосий сабаби ишлаб чиқариш ва талаб соҳасидаги муаммолар эмас, балки етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ муаммолар ва халқаро ҳамкорликнинг узилишидир”, деди Си Цзиньпин.
Унинг сўзларига кўра, ушбу муаммоларнинг ечимини барча мамлакатларнинг бозор назорати соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, асосий товарлар бўйича шериклик алоқаларини ўрнатиш, очиқ, барқарор товар бозорини яратиш, таъминот занжири ва бозор нархларини барқарорлаштириш учун биргаликда ишлаш орқали топиш мумкин.
“Озиқ-овқат ва энергетика масалаларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қатъий қарши чиқиш, бир томонлама санкцияларни бекор қилиш ва тегишли илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни бекор қилиш зарур”, деди у.
Шу билан бирга, Си Цзиньпин қазиб олинадиган энергия истеъмолини камайтириш ва тоза энергия манбаларига ўтиш жараёнида бу ўтиш иқтисодиёт ва одамларнинг моддий турмуш шароитига таъсир қилмаслиги учун барча омилларни ҳисобга олиш кераклигини айтди