Ўзгидромет бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишОсень
Осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +10-12 даража илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +9-14 даража илиқ, шимолда +2-7 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10-12 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +0-5 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0