https://sputniknews.uz/20221115/mirziyoev-toshkentda-yuneskoning-mintaqaviy-markazini-tashkil-etishni-taklif-qildi-29994994.html
Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди
Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбари Тошкентдаги Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференциясида қатор таклифларни илгари сурди. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T12:24+0500
2022-11-15T12:24+0500
2022-11-15T12:24+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
тошкент
юнеско
халқаро конференция
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/29994711_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_67f350677b764f273197bfe72c1edb3e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди.Президент кичик ёшдаги болалар учун сифатли таълим бериш муаммоларини глобал даражада самарали ҳал қилиш, бу масалаларга биргаликда тезкор ечимлар ва тизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш жуда долзарб эканини айтди ва мазкур халқаро конференцияни мунтазам равишда ўтказиб боришни таклиф этди.Мирзиёев Кичик ёшдаги болалар таълими бўйича жаҳон ташкилоти билан қўшма лойиҳа ва тадқиқотларни олиб бориш, тарбиянинг янгича услубларини ва методик қўлланмаларни тайёрлаш учун кенг қамровли дастурни ишлаб чиқишни таклифини ҳам билдирди.Шу билан бирга, мазкур йўналишда жаҳонда тўпланган илғор тажрибалар, замонавий интерактив ўқитиш услублари, амалий билим ва кўникмалар билан ўзаро алмашиш мақсадида тарбиячилар халқаро ҳамжамиятини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.Мирзиёев бугунги конференция якунлари бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг болалар тарбияси масалалари умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани тўғрисида махсус резолюциясини қабул қилиш айни муддао бўлган бўлишини таъкидлади.Ушбу ҳужжатда ота-оналарни болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлашдаги ролини, уларнинг қобилият ва салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш борасидаги масъулиятини янада ошириш каби масалалар ўз ифодасини топиши лозим.Мирзиёев мамлакатда ёшлар ва болаларга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилаётганига тўхтатиб ўтди.Ҳозирги пайтда республикада 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болалар бор. Ҳукумат келгусида ҳам бу йўлда бошлаган ишларимизни изчил давом эттириб, 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш учун барча зарур чораларни амалга оширади.Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган кўрсаткичларга эришиш доирасида 2025 йилга қадар 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини мактабга тайёргарлик дастури билан қамраб олишни мақсад қилиб олган.Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, таълим ва тарбия ривожланган жамиятда радикализм ва экстремизм кайфиятлари ҳеч қачон илдиз отолмайди.Анжуманда жаҳоннинг 150 мамлакатидан вакиллар ташриф буюргани бугунги кунда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш глобал даражада долзарб аҳамиятга эга эканидан яққол далолат беради.“Ишончим комил, мазкур конференция бутун дунёда 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасига оид сиёсатни белгилаб олиш ва шу орқали ёш болаларга сифатли таълим бериш йўлида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда янги имкониятлар яратади”, - дея хулоса қилди Мирзиёев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/29994711_93:0:1230:853_1920x0_80_0_0_50f616eb38eb528dcef602df9fcd742a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, тошкент, юнеско, халқаро конференция, болалар
сиёсат, шавкат мирзиёев, тошкент, юнеско, халқаро конференция, болалар
Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди
Ўзбекистон раҳбари Тошкентдаги Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференциясида қатор таклифларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғун бўлган таълим бўйича барча саъй-ҳаракатларимизни тизимли мувофиқлаштириш мақсадида Тошкентда ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусимизни маъқуллайсизлар, деб ишонаман”, - деди давлат раҳбари Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросимида сўзлаган нутқида.
Президент кичик ёшдаги болалар учун сифатли таълим бериш муаммоларини глобал даражада самарали ҳал қилиш, бу масалаларга биргаликда тезкор ечимлар ва тизимли ёндашувларни ишлаб чиқиш жуда долзарб эканини айтди ва мазкур халқаро конференцияни мунтазам равишда ўтказиб боришни таклиф этди.
Мирзиёев Кичик ёшдаги болалар таълими бўйича жаҳон ташкилоти билан қўшма лойиҳа ва тадқиқотларни олиб бориш, тарбиянинг янгича услубларини ва методик қўлланмаларни тайёрлаш учун кенг қамровли дастурни ишлаб чиқишни таклифини ҳам билдирди.
Шу билан бирга, мазкур йўналишда жаҳонда тўпланган илғор тажрибалар, замонавий интерактив ўқитиш услублари, амалий билим ва кўникмалар билан ўзаро алмашиш мақсадида тарбиячилар халқаро ҳамжамиятини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Мирзиёев бугунги конференция якунлари бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг болалар тарбияси масалалари умумбашарий тараққиётга эришишнинг муҳим омили экани тўғрисида махсус резолюциясини қабул қилиш айни муддао бўлган бўлишини таъкидлади.
Ушбу ҳужжатда ота-оналарни болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлашдаги ролини, уларнинг қобилият ва салоҳиятларини тўлиқ намоён этиш борасидаги масъулиятини янада ошириш каби масалалар ўз ифодасини топиши лозим.
Мирзиёев мамлакатда ёшлар ва болаларга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилаётганига тўхтатиб ўтди.
Ҳозирги пайтда республикада 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болалар бор. Ҳукумат келгусида ҳам бу йўлда бошлаган ишларимизни изчил давом эттириб, 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш учун барча зарур чораларни амалга оширади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган кўрсаткичларга эришиш доирасида 2025 йилга қадар 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини мактабга тайёргарлик дастури билан қамраб олишни мақсад қилиб олган.
“Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз”, - деди президент.
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, таълим ва тарбия ривожланган жамиятда радикализм ва экстремизм кайфиятлари ҳеч қачон илдиз отолмайди.
Анжуманда жаҳоннинг 150 мамлакатидан вакиллар ташриф буюргани бугунги кунда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш глобал даражада долзарб аҳамиятга эга эканидан яққол далолат беради.
“Ишончим комил, мазкур конференция бутун дунёда 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасига оид сиёсатни белгилаб олиш ва шу орқали ёш болаларга сифатли таълим бериш йўлида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда янги имкониятлар яратади”, - дея хулоса қилди Мирзиёев.