https://sputniknews.uz/20221115/lavrov-ukraina-muzokaralar-uchun-noadekvat-talablar-qoymoqda-30005036.html
Лавров: Украина музокаралар учун ноадекват талаблар қўймоқда
Лавров: Украина музокаралар учун ноадекват талаблар қўймоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳамма муаммолар Украина томонида, у ҳар қандай музокараларни қатъиян рад этади ва бу вазиятда нореал шартларни илгари суради, дейди Лавров. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T17:58+0500
2022-11-15T17:58+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
украина
ақш
сергей лавров
олаф шолц
эммануэл макрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:1518_1920x0_80_0_0_7f19a5f1eda972d099fd5e0191119c02.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Украинадаги вазиятни ҳал қилишдаги барча муаммолар нореал шартларни илгари сураётган Киевдан келиб чиқади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Индонезиядаги G20 йиғилишидаги матбуот анжуманида таъкидлади.ТИВ раҳбари саммит доирасида Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан қисқа суҳбатлар ўтказганини қайд этди.Унинг таъкидлашича, нутқ 20 дақиқа давом этган, қолган иштирокчиларнинг ҳар бирига эса қатъий уч дақиқадан вақт ажратилган. Лавровнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг мурожаати “жуда қизиқарли” бўлган. Лавров айтишига кўра, Зеленскийнинг бутун нутқи моҳиятини ягона ибора акс эттиради. Эслатиб ўтамиз, "Катта йигирматалик"нинг йиғилиши 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтмоқда. Россия президенти Владимир Путин ушбу йиғилишга бормади. Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда. G20 саммити иштирокчилари 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашув якунлари бўйича якуний декларацияни тасдиқлайди.
https://sputniknews.uz/20221115/garb-g20-ning-yakuniy-deklaratsiyasini-siyosiylashtirishga-harakat-qildi--lavrov-30002824.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:2024_1920x0_80_0_0_b60c6e5cb17a771248a91d20352f1029.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, сергей лавров, олаф шолц, эммануэл макрон , россия
дунёда, украина, ақш, сергей лавров, олаф шолц, эммануэл макрон , россия
Лавров: Украина музокаралар учун ноадекват талаблар қўймоқда
17:58 15.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Ҳамма муаммолар Украина томонида, у ҳар қандай музокараларни қатъиян рад этади ва бу вазиятда нореал шартларни илгари суради, дейди Лавров.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Украинадаги вазиятни ҳал қилишдаги барча муаммолар нореал шартларни илгари сураётган Киевдан келиб чиқади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Индонезиядаги G20 йиғилишидаги матбуот анжуманида
таъкидлади.
ТИВ раҳбари саммит доирасида Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан қисқа суҳбатлар ўтказганини қайд этди.
“Улар Украина бу жараённи секинлаштираётганини (ҳал қилиш - таҳр.) жуда яхши билади. Бу савол бизга йўналтирилиши керак эмас. Ҳамма муаммо Украина томонида, улар ҳар қандай музокараларни қатъиян рад этиб, бугунги вазиятда амалга ошириб бўлмайдиган шартларни илгари сурмоқда. Россия музокараларга тайёр эканини бир неча бор тасдиқлаган. Киев ушбу позицияда қанча узоқ қолса, келишиш шунчалик қийин бўлади”, дея давом этди Россия дипломатияси раҳбари.
“Украина президенти Владимир Зеленскийнинг G20 саммитидаги нутқи ёзувда намойиш этилди”, дейди Лавров.
Унинг таъкидлашича, нутқ 20 дақиқа давом этган, қолган иштирокчиларнинг ҳар бирига эса қатъий уч дақиқадан вақт ажратилган. Лавровнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг мурожаати “жуда қизиқарли” бўлган.
Лавров айтишига кўра, Зеленскийнинг бутун нутқи моҳиятини ягона ибора акс эттиради.
“Ушбу нутқнинг мазмуни ва бу одамнинг бугунги ҳолати унинг қуйидаги ибораси билан энг яхши тавсифланади. Унинг сўзларига кўра, Иттифоқчиларнинг 1944 йилда Нормандияга десант тушириши Иккинчи жаҳон урушида бурилиш нуқтаси бўлган. Бундан ўзингиз хулоса чиқаринг", - деб қисқа изоҳ берди Лавров Зеленскийнинг нутқига.
Эслатиб ўтамиз, "Катта йигирматалик"нинг йиғилиши 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтмоқда. Россия президенти Владимир Путин ушбу йиғилишга бормади. Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда. G20 саммити иштирокчилари 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашув якунлари бўйича якуний декларацияни тасдиқлайди.