https://sputniknews.uz/20221115/garb-g20-ning-yakuniy-deklaratsiyasini-siyosiylashtirishga-harakat-qildi--lavrov-30002824.html
Ғарб G20 нинг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга ҳаракат қилди – Лавров
Ғарб G20 нинг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга ҳаракат қилди – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияси “Катта йигирматалик”нинг якуний декларациясида "Украина бўйича позициялар турлича" деган ибора қўшилишини талаб қилди. 15.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-15T16:09+0500
2022-11-15T16:09+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
сергей лавров
g20
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:1518_1920x0_80_0_0_7f19a5f1eda972d099fd5e0191119c02.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ғарб “Катта йигирматалик” (G20) саммитининг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга, унга Россияни қораловчи сўзларни киритишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.Вазирнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси “Катта йигирматалик”нинг якуний декларациясида "Украина бўйича позициялар турлича" деган ибора қўшилишини талаб қилган.“Ғарб “биз, кўплаб делегациялар” Россияни қораладик, деган иборани қўшиб қўйди. Биз муқобил нуқтаи назарлар тақдим этилганини қайд этдик. Бизнинг фикримизча, бу ибора масалага чуқур кириб бормаслик учун етарли. Чунки бу G20 нинг иши ҳам эмас”, - деган Лавров якуний брифингда.Маълумот учун, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтмоқда. Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/30002908_0:0:2697:2024_1920x0_80_0_0_b60c6e5cb17a771248a91d20352f1029.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, сергей лавров, g20, россия
дунёда, сергей лавров, g20, россия
Ғарб G20 нинг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга ҳаракат қилди – Лавров
16:09 15.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россия Федерацияси “Катта йигирматалик”нинг якуний декларациясида "Украина бўйича позициялар турлича" деган ибора қўшилишини талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Ғарб “Катта йигирматалик” (G20) саммитининг якуний декларациясини сиёсийлаштиришга, унга Россияни қораловчи сўзларни киритишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Кўриб чиқилаётган декларация муҳокама қилинган барча соҳаларни – озиқ-овқат, энергетика ва соғлиқни сақлашни қамраб олади. Ғарблик ҳамкасбларимиз ушбу декларацияни сиёсийлаштиришга ҳар томонлама ҳаракат қилишди ва Россия Федерациясининг бутун G20, яъни ўзимиз номимиздан ҳам қоралашни англатувчи сўзларни киритишга уринишди”, - дейди Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси “Катта йигирматалик”нинг якуний декларациясида "Украина бўйича позициялар турлича" деган ибора қўшилишини талаб қилган.
“Ғарб “биз, кўплаб делегациялар” Россияни қораладик, деган иборани қўшиб қўйди. Биз муқобил нуқтаи назарлар тақдим этилганини қайд этдик. Бизнинг фикримизча, бу ибора масалага чуқур кириб бормаслик учун етарли. Чунки бу G20 нинг иши ҳам эмас”, - деган Лавров якуний брифингда.
Маълумот учун, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтмоқда. Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда.