https://sputniknews.uz/20221112/usmon-nosir-dramasining-premerasi-bolib-otdi-29918616.html
“Усмон Носир” драмасининг премьераси бўлиб ўтди
“Усмон Носир” драмасининг премьераси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Пьеса муаллифи Нодира Рашидова Усмон Носирнинг жияни бўлиб, у асарда реал воқеалардан фойдаланган - тафсилотлар. 12.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-12T09:34+0500
2022-11-12T09:34+0500
2022-11-12T09:34+0500
маданият
театр
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0c/29917888_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_3775300342b8391ee1de1a4414d0203b.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбек миллий академик драма театрида таниқли ўзбек шоири Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Усмон Носир” драмаси премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.Асарда ўзбек адабиётининг йирик намоёндалари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби адибларнинг образлари ҳам гавдаланган.Спектаклда таниқли актёрлар Ҳамза Ҳасанов, Шоҳида Исмоилова, Саидкомил Умаров, Меҳриддин Раҳматов, Лазиз Орзиев, Нигина Анорбоева ва бошқалар роллар ижро этган.Усмон Носир жаҳон драматургияси қироли Уильям Шекспирнинг “Гамлет” трагедиясини ўзбек тилига таржима қилган. Спектаклда адиблар гурунгида бу ҳақда эътироф этилади.Режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов, рассомлар Бахтиёр Тўраев, Отабек Файзиев, муаллиф Нодира Рашидова, либослар бўйича рассом Лобар Турсунова.Спектаклда Усмон Носирнинг лирик шеърлари, ҳаётидаги алғов далғов йиллар, тузум ва муҳит таъсирли воқеалар асосида жонланган.Маълумот учун, театрда ўтган мавсумда Соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган “Адолат фасли” тарихий драмаси саҳналаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0c/29917888_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_42fb7a67b0b3b0a077ffd934f51d4e53.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, театр
“Усмон Носир” драмасининг премьераси бўлиб ўтди
Пьеса муаллифи Нодира Рашидова Усмон Носирнинг жияни бўлиб, у асарда реал воқеалардан фойдаланган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбек миллий академик драма театрида таниқли ўзбек шоири Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Усмон Носир” драмаси премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Асарда ўзбек адабиётининг йирик намоёндалари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби адибларнинг образлари ҳам гавдаланган.
Спектаклда таниқли актёрлар Ҳамза Ҳасанов, Шоҳида Исмоилова, Саидкомил Умаров, Меҳриддин Раҳматов, Лазиз Орзиев, Нигина Анорбоева ва бошқалар роллар ижро этган.
Усмон Носир жаҳон драматургияси қироли Уильям Шекспирнинг “Гамлет” трагедиясини ўзбек тилига таржима қилган. Спектаклда адиблар гурунгида бу ҳақда эътироф этилади.
Режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов, рассомлар Бахтиёр Тўраев, Отабек Файзиев, муаллиф Нодира Рашидова, либослар бўйича рассом Лобар Турсунова.
Пьеса муаллифи Нодира Рашидова Усмон Носирнинг жияни бўлиб, у асарда реал воқеалардан фойдаланган.
Спектаклда Усмон Носирнинг лирик шеърлари, ҳаётидаги алғов далғов йиллар, тузум ва муҳит таъсирли воқеалар асосида жонланган.
Маълумот учун, театрда ўтган мавсумда Соҳибқирон Амир Темур ҳаётига бағишланган “Адолат фасли” тарихий драмаси саҳналаштирилган.