Тошкентдаги опера ва балет театри ҳақида фильм суратга олинмоқда - фото

Oбуна бўлиш
Фильмда театр ҳаёти, опера санъати дарғлари, устоз балетмейстерлар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Тошкентдаги опера ва балет театри ҳақида фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан “Оққушлар парвози” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда.
Мазкур фильм Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрининг тарихи ва бугунига бағишланади.
“Фильмда театр ҳаёти, опера санъати дарғлари, устоз балетмейстерлар фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади”, дейилади хабарда.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссор Нурилло Нарзуллаев, оператор Музаффар Юсупов, овоз режиссори Фарруҳ Ҳамидов, фильм директори Жаҳонгир Шодмонов.
Маълумот учун, театр тарихи 1920 йиллар ўрталарида Ўзбекистон халқ артисти Муҳиддин Қори-Ёқубов томонидан профессионал Концерт-этнографик ансамбли ташкил этилган вақтдан бошланади.
Ансамбль труппасида Тамара Хоним, Ҳалима Носирова, Гавҳар Раҳимова, Зуҳур Қобулов, Бобораҳим Мирзаев, Лутфихоним Саримсоқова, Уста Олим Комилов, Мукаррам Турғунбоева, Розия Каримова, Карим Зокиров, Пўлатжон Раҳимов, драматурглар Ғулом Зафарий, Шарофиддин Хуршид, Комил Яшин, композиторлар ва дирижёрлар Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқовлар бор эди.
1948 йил март ойида театрга ўзбек шоири Алишер Навоий номи берилган. 1949 йилда эса бир йўла учта янги саҳна асари Р. Глиэр ва Т. Содиқовнинг “Гулсара”, Т. Жалилов ва Б. Бровциннинг “Тоҳир ва Зуҳра” опералари, Г. Мушелнинг “Балерина” балети томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

“Театримизда 30, 40, 50 йил ва ундан кўпроқ вақт давомида хизмат қилиб келаётган инсонлар жуда кўп. Театрнинг 89 йиллик тарихи – инсонлар ижоди тарихи, уларнинг ҳаёти, истеъдоди, кўпчилик шахсий қобилиятларнинг ягона, умумий, аҳамиятли ва шарафли мақсад йўлида бирлаштирилиши натижасидир”, дейилади опера ва балет театрининг расмий сайтида.

Айтилишича, Италия ва Россия иштирокида бир қатор халқаро лойиҳалар амалга оширилди, масалан, “Лючия ди Ламмермур”, “Богема”, “Севги шароби”, “Евгений Онегин”, “Шоҳ келинчаги” каби опера спектакллари саҳналаштирилди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровГАБТ в Ташкенте
ГАБТ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
1/8
ГАБТ в Ташкенте
© Sputnik / Александр МакаровСолисты балета Государственного Академического Большого театра СССР Людмила Семеняка и Марис Лиепа в балете "Легенда о любви".
Солисты балета Государственного Академического Большого театра СССР Людмила Семеняка и Марис Лиепа  в балете Легенда о любви. - Sputnik Ўзбекистон
2/8
Солисты балета Государственного Академического Большого театра СССР Людмила Семеняка и Марис Лиепа в балете "Легенда о любви".
© Пресс-служба ГАБТ им. А.НавоиМузыкальный Open Air в Ташкенте
Музыкальный Open Air в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
3/8
Музыкальный Open Air в Ташкенте
© Мухиддин Али
Лазги: премьера спектакля-балета в ГАБТ им. Навои - Sputnik Ўзбекистон
4/8
© Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри - Sputnik Ўзбекистон
5/8
© Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри - Sputnik Ўзбекистон
6/8
© Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри - Sputnik Ўзбекистон
7/8
© Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри - Sputnik Ўзбекистон
8/8
Янгиликлар лентаси
0