https://sputniknews.uz/20221111/aqsh-qarori-mantiqsizlik--rossiya-elchisi-29909471.html
АҚШ қарори мантиқсизлик – Россия элчиси
АҚШ қарори мантиқсизлик – Россия элчиси
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Россияни иқтисоди бозор иқтисодига асосланган мақомидан маҳрум қилиш истаги мантиқсизлик - Антонов. 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T21:08+0500
2022-11-11T21:08+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
ақш
элчи
иқтисод
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28639115_0:0:3165:1781_1920x0_80_0_0_748f77c949d53b7adcfa0eb8c8299a90.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. АҚШ Савдо вазирлигининг Россия иқтисодиётини бозор иқтисодиёти мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги баёноти мантиққа зиддир. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Унинг фикрича, Америка банкларига Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари учун молиявий операцияларни расмийлаштиришга рухсат берувчи АҚШ Молия вазирлиги лицензияси Вашингтонни кўплаб ноқонуний бир томонлама тўсиқлар сабаб юзага келган жаҳон бозорларидаги номутаносиблик учун жавобгарликдан озод этмайди. Антонов мисол тариқасида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари, нархларнинг ошиши ва таъминот занжиридаги узилишларни келтирди.Куни кеча АҚШ Ғазначилиги америкалик шахсларга Россия дипломатик ва консуллик ваколатхоналари фаолияти манфаатларини кўзлаб операцияларда иштирок этишга рухсат берди.Аввалроқ АҚШ Савдо вазирлиги Россия иқтисодини “давлатнинг таъсири кучайгани сабабли” бозор иқтисодиёти асосланмаган деб атаган эди.АҚШ Савдо вазирлиги охирги марта 2021 йил октябрь ойида мамлакатнинг антидемпинг процедуралари учун Россия иқтисодиётининг бозор қоидаларига асосланганини тасдиқлаганди.Ўшанда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Вашингтон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлгунга қадар СССР ва Россия экспортчиларига нисбатан қўлланилган демпинг ҳисоб-китоб усулларига қайтмайди, деб тахмин қилган эди.Россия вазирлигининг қайд этишича, мамлакат иқтисодиёти 2002 йилда АҚШ Савдо вазирлигидан бозор мақомини олган. Ўша пайтгача Россия “нобозор” иқтисодиётига эга бўлган мамлакат деб ҳисобланар эди, бу эса маҳаллий экспортчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш қобилиятини ёмонлаштирган. Бу, шунингдек, Қўшма Штатлар томонидан антидемпинг божларининг ошишига олиб келган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1d/28639115_263:0:2994:2048_1920x0_80_0_0_bce2f5eb505fad6754291cc0d0a6afff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, элчи, иқтисод, россия
дунёда, ақш, элчи, иқтисод, россия
АҚШ қарори мантиқсизлик – Россия элчиси
21:08 11.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) АҚШнинг Россияни иқтисоди бозор иқтисодига асосланган мақомидан маҳрум қилиш истаги мантиқсизлик - Антонов.
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. АҚШ Савдо вазирлигининг Россия иқтисодиётини бозор иқтисодиёти мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги баёноти мантиққа зиддир. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг фикрича, Америка банкларига Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари учун молиявий операцияларни расмийлаштиришга рухсат берувчи АҚШ Молия вазирлиги лицензияси Вашингтонни кўплаб ноқонуний бир томонлама тўсиқлар сабаб юзага келган жаҳон бозорларидаги номутаносиблик учун жавобгарликдан озод этмайди. Антонов мисол тариқасида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари, нархларнинг ошиши ва таъминот занжиридаги узилишларни келтирди.
“Маъмуриятнинг бугун мантиққа зид равишда Россияни бозор иқтисодиётига эга давлат мақомидан маҳрум қилиш ҳақидаги баёноти ҳам худди шу қаторда”, - дея қўшимча қилди дипломат.
Куни кеча АҚШ Ғазначилиги америкалик шахсларга Россия дипломатик ва консуллик ваколатхоналари фаолияти манфаатларини кўзлаб операцияларда иштирок этишга рухсат берди.
Аввалроқ АҚШ Савдо вазирлиги Россия иқтисодини “давлатнинг таъсири кучайгани сабабли” бозор иқтисодиёти асосланмаган деб атаган эди.
АҚШ Савдо вазирлиги охирги марта 2021 йил октябрь ойида мамлакатнинг антидемпинг процедуралари учун Россия иқтисодиётининг бозор қоидаларига асосланганини тасдиқлаганди.
Ўшанда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Вашингтон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлгунга қадар СССР ва Россия экспортчиларига нисбатан қўлланилган демпинг ҳисоб-китоб усулларига қайтмайди, деб тахмин қилган эди.
Россия вазирлигининг қайд этишича, мамлакат иқтисодиёти 2002 йилда АҚШ Савдо вазирлигидан бозор мақомини олган. Ўша пайтгача Россия “нобозор” иқтисодиётига эга бўлган мамлакат деб ҳисобланар эди, бу эса маҳаллий экспортчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш қобилиятини ёмонлаштирган. Бу, шунингдек, Қўшма Штатлар томонидан антидемпинг божларининг ошишига олиб келган.