https://sputniknews.uz/20221110/ozbekiston-saudiya-arabistoniga-tekstil-mahsulotlarini-etkazib-beradi-29857027.html
Ўзбекистон Саудия Арабистонига текстил маҳсулотларини етказиб беради
Ўзбекистон Саудия Арабистонига текстил маҳсулотларини етказиб беради
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиси билан учрашди. 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T12:13+0500
2022-11-10T12:13+0500
2022-11-10T12:13+0500
иқтисод
саудия арабистони
тадбиркор
текстиль
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29857134_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_4b9a56c2046044597d570fae8a6fd0f0.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонига текстил маҳсулотлари етказиб беради. Бу ҳақида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Илҳом Хайдаров ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиси Юсуф бин Салих ал-Утайби ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.Учрашувда Ўзбекистон тўқимачилик саноати истиқболлари, мавжуд имкониятлар, хамкорлик учун йўналишлар бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Шунингдек, гилам ва болалар кийимларини етказиб бериш бўйича лойиҳалар ташкил қилиш ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги орқали Кўрфаз давлатларига экспортни ошириш таклифи ҳам билдирилди.Элчи Юсуф бин Салих ал-Утайби ўз сўзида Ajlan & Bros, Al Abdul Karim Fashion каби компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Неом шаҳри меҳмонхоналари учун тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича алоқалар ўрнатишни қайд этиб ўтди. Тўқимачилик экспорти 4,3 миллиард долларга етказиладиУчрашув якунида томонлар ўзаро хамкорликни кенгайтириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш ва икки давлат ишбилармонларининг ташрифларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонаси таъсис этилиши хабар қилинган эди.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29857134_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9e76fa1825088a4828c7015c05cd9f9c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, саудия арабистони, тадбиркор, текстиль, экспорт
иқтисод, саудия арабистони, тадбиркор, текстиль, экспорт
Ўзбекистон Саудия Арабистонига текстил маҳсулотларини етказиб беради
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиси билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистонига текстил маҳсулотлари етказиб беради. Бу ҳақида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Илҳом Хайдаров ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг элчиси Юсуф бин Салих ал-Утайби ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум
қилинди. Учрашувда Ўзбекистон тўқимачилик саноати истиқболлари, мавжуд имкониятлар, хамкорлик учун йўналишлар бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон томонидан меҳмонхоналар учун тўқимачилик маҳсулотлари, эҳромлар, Ҳаж ва Умрага ташриф буюрувчилар учун тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш таклифи берилди.
Шунингдек, гилам ва болалар кийимларини етказиб бериш бўйича лойиҳалар ташкил қилиш ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги орқали Кўрфаз давлатларига экспортни ошириш таклифи ҳам билдирилди.
Элчи Юсуф бин Салих ал-Утайби ўз сўзида Ajlan & Bros, Al Abdul Karim Fashion каби компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Неом шаҳри меҳмонхоналари учун тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича алоқалар ўрнатишни қайд этиб ўтди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро хамкорликни кенгайтириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш ва икки давлат ишбилармонларининг ташрифларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонаси таъсис этилиши
хабар қилинган эди.