https://sputniknews.uz/20221110/navoiy-viloyatida-yirik-shamol-elektr-stantsiyasi-ishga-tushiriladi-29870421.html
Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси ишга туширилади
Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятида 2024 йил якунига қадар Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда шамол электр станцияси ишга туширилади. 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T18:19+0500
2022-11-10T18:19+0500
2022-11-10T18:19+0500
жамият
шамол электр станцияси
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29869988_0:15:1280:735_1920x0_80_0_0_1e371e64c4d2e2eff3feaa4c1fdddc16.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси барпо этилмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда. Уни 2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.Ушбу мега лойиҳанинг умумий қиймати 600 млн долларга тенг. У юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.Станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Навоий вилоятида биринчи қуёш электр станцияси айнан Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Бугунги кунда у бир кеча-кундузда 1 млн 180 минг киловатт соат электр энергияси етказиб бермоқда.Бу соҳада яна 5 та йирик лойиҳани амалга ошириш келишилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларни ташкил этади.Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликдаги энергетикага оид битим ва ҳужжатларни имзолаш жараёнини тезлаштириш юзасидан топшириқ берганди.“Masdar” компанияси билан қайта тикланувчи энергетика соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар 2030 йилгача мамлакатда “яшил энергетика” улушини 25 фоизга етказишда муҳим қадам бўлади.
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29869988_0:0:1136:852_1920x0_80_0_0_55c90d18fcbd44ad1eddfef20370b501.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шамол электр станцияси, навоий вилояти
жамият, шамол электр станцияси, навоий вилояти
Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси ишга туширилади
Навоий вилоятида 2024 йил якунига қадар Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда шамол электр станцияси ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Навоий вилоятида йирик шамол электр станцияси барпо этилмоқда. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар
берди. Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда. Уни 2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
“Электр станцияси орқали йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади”, - дейилади хабарда.
Ушбу мега лойиҳанинг умумий қиймати 600 млн долларга тенг. У юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
Станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Навоий вилоятида биринчи қуёш электр станцияси айнан Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Бугунги кунда у бир кеча-кундузда 1 млн 180 минг киловатт соат электр энергияси етказиб бермоқда.
Бу соҳада яна 5 та йирик лойиҳани амалга ошириш келишилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард долларни ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликдаги энергетикага оид битим ва ҳужжатларни имзолаш жараёнини тезлаштириш юзасидан топшириқ берганди.
“Masdar” компанияси билан қайта тикланувчи энергетика соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар 2030 йилгача мамлакатда “яшил энергетика” улушини 25 фоизга етказишда муҳим қадам
бўлади.