Махсус операция: 8 ноябрнинг асосий хабарлари
18:09 09.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023)
© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишРабота артиллерийского расчета ЧВК "Вагнер" под Бахмутом в ДНР
© Sputnik / Виктор Антонюк
/ Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари танклар ёрдамида ҳужумга ўтиш, диверсион разведка гуруҳлари жўнатиш тактикасини давом эттирди, лекин кўп сонли йўқотишлар билан ўз позицияларига чекинишга мажбур бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:
ЛХР, Купянск йўналиши Куземовка аҳоли пункти яқинида Украина ҚКнинг мотоўқчи батальонининг танклар ёрдамида амалга оширган ҳужуми Россия ҚК ва артиллерияси ёрдамида қайтарилди.
Харков вилоятининг Берестовое ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳужумга ўтмоқчи бўлган Украина ҚКнинг иккита ротаси-тактик гуруҳи армия авиацияси зарбаларига учради.
Украина ҚКнинг кун давомида Купянск йўналишидаги умумий йўқотишлари 160 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита танк, учта БМП ва иккита автомашинани ташкил қилди.
Красно-Лиманский йўналишида, ЛХРнинг Плошчанка ва Червонопоповка аҳоли пунктлари яқинида Украина ҚКнинг иккита батальон-тактик гуруҳи ҳужуми қайтарилди. Ҳарбий ҳаракатларда Украинанинг 100 дан ортиқ аскари, учта танки, бешта зирҳли жанговар машинаси, битта МТ-ЛБ, иккита пикап ва иккита енгил автомобили йўқ қилинди. Россия томонидан авиация ва артиллерия бўлинмалари қўлланилди.
Жанубий Донецк йўналишида душман кучлари икки маротаба қарши ҳужумга ўтишга уринди. Берилган зарбалар натижасида 90 га яқин украиналик ҳарбийлар, бешта зирҳли жанговар машина, битта МТ-ЛБ ва иккита пикап йўқ қилинди.
Николаев-Кривой Рог йўналишида Украина диверсион разведка гуруҳларининг 9та уриниши тўхтатилди, 50 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва миллатчилар, еттита зирҳли жанговар машина ва ўнта машина йўқ қилинди.
Россия Қуролли кучларининг авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси ДХРнинг Красний Лиман, Терни, Харков вилоятининг Кругляковка, Чернешчина аҳоли пунктлари туманларида душманнинг тўртта қўмондонлик пунктларига зарба берди, 64 та артиллерия бўлинмаси ўқ отиш жойлари, шахсий таркиб ва ҳарбий техника жойлашган 192 та манзилга зарба берди.
Запорожье вилояти Кушчове, Луганск Халқ Республикасидаги Невское ва Херсон вилоятидаги Високополие аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган учта ўқ-дори ва ракета ва артиллерия қуроллари омбори, шунингдек, Қуролли Кучларнинг ҳарбий техникаси, шунингдек Днепропетровск вилояти Личково аҳоли пункти яқинида ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Николаев вилояти Первомайское аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси йўқ қилинди. Николаев вилоятининг Висунск аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг "Бук-М1" зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди. Харков вилоятининг Ивановка аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган AN/TPQ-64 артиллерияга қарши кураш қуроли йўқ қилинди.
ДХРнинг Антоновка, Херсон вилоятинингЧервонон ва Беляевка аҳоли пунктлари ҳудудларида артиллерияга қарши жангларда Украина Қуролли кучларининг учта артиллерия взводига зарба берилди.
Херсон вилоятидаги Нововоскресенское қишлоғи яқинида Россия қирувчи самолётлари Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-24 вертолётини уриб туширди.
Донетск Халқ Республикасининг Угледар қишлоғи ҳудудида Украинанинг Су-25 самолёти ҳаво мудофаа кучлари ёрдамида уриб туширилди.
ЛХРнинг Новокраснянка, Глотовка, ДХРнинг Новоселивка, Николаев вилоятининг Лотскино, Херсон вилоятининг Качкаровка ва Степовое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг еттита учувчисиз аппарати ҳавода йўқ қилинди.
Шунингдек, ДХРнинг Грузско-Ломовка, Херсон вилоятининг Антоновка, Чернобаевка, Кринки ва Масловка аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARSва “Ольха” ракета тизимларининг 17 та ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 332 та самолёти, 171 та вертолёти, 2 465 та учувчисиз учиш аппарати, 388 та зенит-ракета тизими, 6 448 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 884 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3,56 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7127 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.