Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элеонора Дмитриева вафот этди

CC0 / / Свеча
Свеча  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Рус драма театри артисти Элеонора Ивановна Дмитриева 1937 йил 8 майда Тошкент шаҳрида туғилган.
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистон давлат академик рус драма театри Етакчи саҳна устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элеонора Ивановна Дмитриева 85 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Минкультуры УзбекистанаЭлеонора Дмитриева
Элеонора Дмитриева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Элеонора Дмитриева
Элеонора Ивановна 1937 йил 8 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1960 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини тамомлаб, М.Горкий номидаги Тошкент рус драма театри труппасига қабул қилинган.
У узоқ йиллар давом этган ижодий фаолияти давомида серқирра ижодкор сифатида кўплаб унутилмас ролларни ижро этди. Элеонора Ивановна инсоний ҳис-туйғуларни, кечинмаларни, қатъиятлилик ва характернинг қирраларини етказа олишдек ноёб истеъдод ва маҳоратга эга эди. Айниқса, француз драматурги Жан-Пьер Абунинг “Оилавий кечки овқат” (саҳналаштирувчи режиссёр Б.Ҳамидов) спектаклидаги оиланинг ҳукмдор, мағрур ва ўткир уй бекаси образи актрисанинг энг ёрқин ролларидан бирига айланди.
“Элеонора Ивановнани томошабинлар яхши кўришар, унинг иштирокидаги спектаклларга байрамга келгандек ташриф буюришар эди. Ташқи кўриниши ва латофати, ноёб истеъдоди билан ҳар доим томошабинни ўзига жалб этадиган яна бир бетакрор маҳорат эгаси, гўзал ва нафосатли актриса санъат ва бу ёруғ оламни тарк этгани барчамиз учун қайғули ҳодисадир. Элеонора Ивановна Дмитриеванинг вафоти муносабати билан Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат академик рус драма театри жамоаси ҳамда актрисанинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади”, - дейилади вазирлик таъзиясида.
Янгиликлар лентаси
0