https://sputniknews.uz/20221107/choloq-ordak-ovi-mavsumi-saylovlardan-keyin-baydenga-impichment-elon-qilinishi-mumkin-29783700.html
“Чўлоқ ўрдак” ови мавсуми: Сайловлардан кейин Байденга импичмент эълон қилиниши мумкин
“Чўлоқ ўрдак” ови мавсуми: Сайловлардан кейин Байденга импичмент эълон қилиниши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловлар ҳали тугамади, бироқ америкаликлар ҳозирданоқ 8 ноябрдан кейин мамлакатга нима бўлиши борасида хавотирга тушишган. 07.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-07T22:07+0500
2022-11-07T22:07+0500
2022-11-07T22:07+0500
колумнистлар
жо байден
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/03/29707969_0:0:3085:1736_1920x0_80_0_0_1faf9ff57b5a5c9605d060a1f0d97c6b.jpg
Сўровларнинг барча натижалари ҳозирча республикачилар номзодлари конгрессга ўтиши ва у ерда ишончли аксариятни қўлга киритишларидан далолат бермоқда. Уларнинг Сенатни ҳам назорат остиларига олиш имкониятлари етарлича юқори.Ҳа, демократлари ўзларининг 2020 йилги фокусларини такрорлашлари ва сайлов натижаларини яна сохталаштиришга уринишлари мумкин. Бироқ бу ўта-ўта қалтис иш. Алданган халқ ғазаби мамлакатдаги бутун бошқарув тизимини алғов-далғов қилиб юбориши мумкин.Агарда сайловлар бирмунча ҳалол ўтса, унда республикачиларнинг ғалабаси амалда олдиндан белгилаб қўйилган. Улар конгрессда аксарият ўринларни қўлга киритиб, нималар билан шуғулланишади?Бу ерда бугун республикачилар учун овоз бераётган одамларнинг кайфиятини тушунмоқ зарур. Улар ўзларини чув туширилган омонатчилар деб ҳис қилишади. Икки йил илгари улар худди шундай сайлов участкаларига келиб, Трамп учун овоз беришганди ва иқтисодий гуллаб-яшнаш, анъанавий консерватив ахлоқ, осуда ҳаёт ва фаровонлик учун овоз беряпмиз деб ўйлашганди.Бироқ аллақаёқдан президент лавозимида Жо Байден пайдо бўлади, унинг ортидан эса Демократик партиянинг кун тартиби чўзилиб келади: урушу ва бутун дунё бўйлаб мағлубиятга учраш, нархларни осмонга кўтараётган ва пенсия жамғармаларини ямлаётган мисли кўрилмаган инфляция, халқнинг мислсиз қашшоқлашиши, Америка бюджетидан ўнлаб миллиардларни сўриб олаётган тушунарсиз узоқдаги Украина, дард устига чипқондек – америкалик болалар устидан жинсни ўзгартириш тарғиботи билан даҳшатли тадқиқотлар.Йўқ, миллионларча америкаликлар бу учун овоз бермаганди. Улар умуман бошқа нарсани хоҳлашганди. Бугун уларни ғазаб, қасос олиш ҳислари чулғаб олган. Икки йил улар ўзлари АҚШнинг қонуний президенти деб ҳисобламайдиган киши ҳукмронлиги остида яшашди. Табиийки, республикачилар сайловчиларининг бугунги кундаги асосий талаби – Жо Байдендан халос бўлиш. Қандай бўлмасин уни йўқотиш. У Оқ уйда бўлмаса бўлди.Joe must go – “Жо кетиши шарт” – бу шиор ҳозир ўн миллионлаб америкаликларни жипслаштирмоқда. Уларни тушуниш қийин эмас, албатта. Дуёнинг биринчи иқтисодиётини Байден маъмурияти парча-парча қилди ва рецессияга яқинлаштирди – Буюк депрессиядан қўрқинчлироқ бўлишга ваъда бераётган иқтисодий интирозни хушмуомилалик билан шундай деб аташади.Америка шаҳарлари кўчаларида талончилик, отишма, зўравонлик, қотиллик сўнгги ярим асрда кўрилмаган даражада авж олган. Криминал Мексика билан деярли очиқ чегара орқали руҳланмоқда. Оқ уйни назорат қилишдан бош тортяпти, ва у орқали мамлакатга юз мингларча нолегаллар озодона кириб келяпти, улар орасида жиноятчилар ҳам, гиёҳванд моддаларини сотиш билан шуғулланувчилар ҳам, егулик ва бир қултум ичимлик билан томоқни ҳўллаш учун ўлдиришга тайёр шунчаки оч одамлар ҳам бор.Байден даврининг ажабланарли феномени – кўринишидан гуллаб-яшнаётган ва демократик Калифорния аҳолиси ёппасига Мексикага кўчиб ўтмоқда. У ерда ижара, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт, бир сўз билан айтганда, ҳамма нарса арзонроқ. Нима бўлса ҳам, бу учинчи дунё мамлакати. У ерда яшаш АҚШга қараганда яхшироқ экан-да.Меъёридан ортиқ гиёҳванд моддаларини қабул қилишдан ўлимлар сони кўп йиллик рекордларни ўрнатмоқда. Бунинг сабаби нафақат барча ОАВда наркотикларни тарғиб қилиш, балки ҳукмрон Демократик партия режимининг инсонлар қалбига жойлаётган ўша қўрқинчли ташвиш ҳамдир. Бу эртанги кунга бўлган доимий ишончсизлик – Вашингтон яна қандай ҳунарлар кўрсатади? Гоҳ телбанома локдаунлар, гоҳ шармандали урушлар, гоҳ қўққисдан энг зарур нарсалар тақчиллиги. Гоҳ бензин рахи осмонга кўтарилади, гоҳ гўшт ҳаммага етмайди, гоҳ ҳамма ўз жинсини ўргартириши керак. Ақлдан озиш ҳеч гап эмас.Байден маъмуриятининг бемаънигарчиликлари рўйхатида Америка армиясининг Афғонистондан қочиши алоҳида ажралиб туради – шармандали, тайёргарликсиз, иттифоқчилар билан келишилмаган. У ерда ўн миллиардли техникани ташлаб кетишди. Юз миллиардларни ўмаришди. Хиёнат қилишлари мумкин бўлган ҳаммага хиёнат қилишди: афғон ходимларига, НАТО бўйича иттифоқчиларига, ўз фуқароларининг оиларига. Ҳаммамиз шассидаги парвозларни яхши эслаймиз.Америкаликларни АҚШ стратегик нефть захирасидаги захираларнинг талон-тарож қилингани ҳам жуда ташвишга солади. Байден уларни бензин нархи ошмаслиги учун сарфламоқда, бу кетишда Америка тез орада умуман захирасиз қолади.Холисона гапирадиган бўлсак, ҳозир америкаликларга ҳавас қилмайди киши. Улар раҳбарияти ҳақиқатдан бир ишнинг уддасидан чиқолмаяпти. Бироқ уни қандай алмаштириш керак? Демократия – бу шунақа демократия...Кичик Жозеф Робинетт Байденга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги таклифни конгрессчи Марджори Тейлор Грин ўтган йил 21 январидаёқ берганди – президентнинг биринчи иш кунида. Албатта, Демократик партия назоратида бўлган конгресс унинг резолюциясини ҳатто кўриб ҳам чиқмади.Бироқ республикачилар тинчланишмади. Импичмент тўғрисидаги янги таклифлар август ойида ҳам билдирилди – Афғонистондан қочгандан кейин дарҳол, кейин сентябрда, октябрда. Энди республикачилар бирданига ҳам Байден, ҳам вице-президент Камала Ҳаррисга импичмент эълон қилишни режалаштиришяпти.Жойларда миллионлаб кишиларнинг қаҳр-ғазаби тошиб бораётгани шунчалик сезиляптики, ҳаттоки Демократик партиядаги рақиблари билан ўзаро муросага келишиб олишга одатланган республикачи сиёсатчилар Байденга қарши қаҳр-ғазабни эътиборсиз қолдира олишмаяпти. АҚШ конгрессидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккарти ҳозирча импичментни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашдан қочяпти.Демократлар импичмент ўрнига президент, унинг оиласи ва бутун маъмурият фаолияти масаласи юзасидан охири йўқ муҳокамалар ваэшитувлар уюштириш, уни силлиққи кун тартибидан олишга умид қилишмоқда. Бу қуруқ гапларнинг охири бўлмаслиги мумкин.Аммо Маккартига “қуйидаги” республикачилар ва улар етакчиси - 2024 йилги президент сайловида ўз иштирокига шаъма қилаётган Дональд Трамп босим ўтказмоқда. Сайловлар бугуноқ бўлганда, у Байден устидан ғалаба қозонган бўларди. Бирор бир расмий мақоми бўлмаганига қарамай, у АҚШдаги энг нуфузли сиёсатчи. “Трамп нимани истайди?” – дея ҳаяжон билан сўрайди “The Atlantic” демократик журнали журналисти. – “Трамп ҳаммага ва ҳар бир кишига импичмент эълон қилишни истайди”, - дея жавоб беради унга Дональднинг партия бўйича фикрдоши.Республикачилар Жо Байденга қарши унинг ўғли Хантердан фойдаланишмоқчи. Унинг қимматли ноутбукида том маънода тонна компромат йиғилган. Хантер ёзишмаларидан маълумки, отани уни Украинанинг “Burisma” компанияси директорлар кенгашига тиқиштирган. Ўғил отаси ҳузурига киришни сотишни бизнесга айлантирган, у билан пора ва “откатлар” бўлишган.Бироқ бу барча айбловларга Демократик партия вакиллари ўзларининг тенги йўқ усулларида жавоб қайтаришади: “Сиз исботлайсиз!” Бу кишилар Трампга қандайдир бемаъни фейкларда айблаб, унга импичмент эълон қилишга уринишганди, энди эса уларга улар етакчисининг ҳақиқий жиноятларини кўрсатишаётганида улар дейишяптики: “Сиз буни тушунмайсиз, бу бошқа!”АҚШда импичмент тартиби шундай. Аввалига таклиф юзасидан конгрессда овоз беришади. Агар у қабул қилинса, иш АҚШ Сенатига йўллантирилади, у ерда президентни суд муҳокамаси кутади. Унинг якуни бўича камида 67 нафар сенатор президентни ҳеч бўлмаганда унга қўйилган айбловлардан бирида айбдор деб топиши керак. Агар республикачилар сайловларда Сенатда аксарият ўринларга эга чиқса, улар Байдендан “кетишлари” мумкин. Агар эга чиқишмаса – импичмент муваффақиятсизликка юз тутиши мумкин.Америка Сенатидаги суд шундай ғалатики, сенаторлар виждонан эмас, балки бошқа сабабларга кўра овоз беришади. Бу қандай бўлишини бутун дунё Билл Клинтон мисолида кўрди: АҚШнинг 42-президенти, албатта, ёлғон гувоҳ берганликда ҳам, хизмат мавқеидан суиистеъмол қилишда ҳам, бечора Моника Левинскига тегажоғлик қилишда ҳам айбдор эди. Бари рад қилиб бўлмас даражада исботланганди.Бироқ сенаторлар – улар орасида, айтганча, Жо Байден ҳам бор эди – президент “айбдор эмас” деб овоз беришди. Унга қарши овозлар етарлича бўлмади. Клинтон уст-бошини қоқиб, яна мамлакатни бошқаришда давом этди.Умуман Америка Конституциясида шундай нарса бор, президентнинг ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши. Яхшиликча, Жо Байден учун бу вазиятдан чиқиш учун ягона чиройли йўл бўлган бўларди. Унга тинчлик, парвариш, шифокорлар назорати остидаги даволаниш лозим. Кекса кишини трибунага қандай олиб чиқишаётгани, у тушунмайдиган саволлар билан азоблашлари, унинг қўлидан келмайдиган мажбуриятларни бажаришга мажбурлашларига қарашнинг ўзи ачинарли.Бироқ ихтиёрий равишдаги истеъфо замон талабига мос эмас. Демократик партия ўз қарияси учун охиригача курашиш иштиёқида ёнмоқда. Республикачи фаоллар импичментга муқобил сифатида ақлий қобилиятларини тестдан ўтказишни таклиф қилишмоқда. Байден уни мамлакатни бошқаришга қодирлигини исботлаш учун топшириши керак.Умуман олганда у бу тестни бир неча бор топширган – боз устига бутун дунё кўз ўнгида. Йирик ядровий давлат президенти қандайдир кўринмас одамларнинг қўлини сиқиб кўришганди, Пасха қуёнидан чўчиб кетганди, ўликлар билан гаплашганди, ўйинчоқ болалар автобусига ўтиришга уриниб, унда биздан узоқроққа ўзининг Неверленига кетмоқчи бўлганди. Бундай лаҳзаларда Ернинг бошқа чеккасидагилар ҳам бундан уялиб кетишганди. Америкаликлар нималарни ҳис қилишганини тасаввур қилиш мушкул эмас.Байденнинг омма олдида когнитив қобилиятларини тестдан ўтказиш Америка учун Афғонистондаги қочишдан ҳам кўра шармандалироқ бўлган бўларди. Бироқ улар, албатта, одатланишмайди. Сайловлар тугаши билан “чўлоқ ўрдак” ови мавсуми бошланади. АҚШ президентини янги синовлар кутяпти. Одамларча, албатта, Жо Байденга ачинади киши. Қарияни ўз ҳолига қўйишса бўларди...
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/03/29707969_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_b743356b05736bd1b0a685c522dc89c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
колумнистлар, жо байден, ақш
колумнистлар, жо байден, ақш
“Чўлоқ ўрдак” ови мавсуми: Сайловлардан кейин Байденга импичмент эълон қилиниши мумкин
Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловлар ҳали тугамади, бироқ америкаликлар ҳозирданоқ 8 ноябрдан кейин мамлакатга нима бўлиши борасида хавотирга тушишган.
Сўровларнинг барча натижалари ҳозирча республикачилар номзодлари конгрессга ўтиши ва у ерда ишончли аксариятни қўлга киритишларидан далолат бермоқда. Уларнинг Сенатни ҳам назорат остиларига олиш имкониятлари етарлича юқори.
Ҳа, демократлари ўзларининг 2020 йилги фокусларини такрорлашлари ва сайлов натижаларини яна сохталаштиришга уринишлари мумкин. Бироқ бу ўта-ўта қалтис иш. Алданган халқ ғазаби мамлакатдаги бутун бошқарув тизимини алғов-далғов қилиб юбориши мумкин.
Агарда сайловлар бирмунча ҳалол ўтса, унда республикачиларнинг ғалабаси амалда олдиндан белгилаб қўйилган. Улар конгрессда аксарият ўринларни қўлга киритиб, нималар билан шуғулланишади?
Бу ерда бугун республикачилар учун овоз бераётган одамларнинг кайфиятини тушунмоқ зарур. Улар ўзларини чув туширилган омонатчилар деб ҳис қилишади. Икки йил илгари улар худди шундай сайлов участкаларига келиб, Трамп учун овоз беришганди ва иқтисодий гуллаб-яшнаш, анъанавий консерватив ахлоқ, осуда ҳаёт ва фаровонлик учун овоз беряпмиз деб ўйлашганди.
Бироқ аллақаёқдан президент лавозимида Жо Байден пайдо бўлади, унинг ортидан эса Демократик партиянинг кун тартиби чўзилиб келади: урушу ва бутун дунё бўйлаб мағлубиятга учраш, нархларни осмонга кўтараётган ва пенсия жамғармаларини ямлаётган мисли кўрилмаган инфляция, халқнинг мислсиз қашшоқлашиши, Америка бюджетидан ўнлаб миллиардларни сўриб олаётган тушунарсиз узоқдаги Украина, дард устига чипқондек – америкалик болалар устидан жинсни ўзгартириш тарғиботи билан даҳшатли тадқиқотлар.
Йўқ, миллионларча америкаликлар бу учун овоз бермаганди. Улар умуман бошқа нарсани хоҳлашганди. Бугун уларни ғазаб, қасос олиш ҳислари чулғаб олган. Икки йил улар ўзлари АҚШнинг қонуний президенти деб ҳисобламайдиган киши ҳукмронлиги остида яшашди. Табиийки, республикачилар сайловчиларининг бугунги кундаги асосий талаби – Жо Байдендан халос бўлиш. Қандай бўлмасин уни йўқотиш. У Оқ уйда бўлмаса бўлди.
Joe must go – “Жо кетиши шарт” – бу шиор ҳозир ўн миллионлаб америкаликларни жипслаштирмоқда. Уларни тушуниш қийин эмас, албатта. Дуёнинг биринчи иқтисодиётини Байден маъмурияти парча-парча қилди ва рецессияга яқинлаштирди – Буюк депрессиядан қўрқинчлироқ бўлишга ваъда бераётган иқтисодий интирозни хушмуомилалик билан шундай деб аташади.
Америка шаҳарлари кўчаларида талончилик, отишма, зўравонлик, қотиллик сўнгги ярим асрда кўрилмаган даражада авж олган. Криминал Мексика билан деярли очиқ чегара орқали руҳланмоқда. Оқ уйни назорат қилишдан бош тортяпти, ва у орқали мамлакатга юз мингларча нолегаллар озодона кириб келяпти, улар орасида жиноятчилар ҳам, гиёҳванд моддаларини сотиш билан шуғулланувчилар ҳам, егулик ва бир қултум ичимлик билан томоқни ҳўллаш учун ўлдиришга тайёр шунчаки оч одамлар ҳам бор.
Байден даврининг ажабланарли феномени – кўринишидан гуллаб-яшнаётган ва демократик Калифорния аҳолиси ёппасига Мексикага кўчиб ўтмоқда. У ерда ижара, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт, бир сўз билан айтганда, ҳамма нарса арзонроқ. Нима бўлса ҳам, бу учинчи дунё мамлакати. У ерда яшаш АҚШга қараганда яхшироқ экан-да.
Меъёридан ортиқ гиёҳванд моддаларини қабул қилишдан ўлимлар сони кўп йиллик рекордларни ўрнатмоқда. Бунинг сабаби нафақат барча ОАВда наркотикларни тарғиб қилиш, балки ҳукмрон Демократик партия режимининг инсонлар қалбига жойлаётган ўша қўрқинчли ташвиш ҳамдир. Бу эртанги кунга бўлган доимий ишончсизлик – Вашингтон яна қандай ҳунарлар кўрсатади? Гоҳ телбанома локдаунлар, гоҳ шармандали урушлар, гоҳ қўққисдан энг зарур нарсалар тақчиллиги. Гоҳ бензин рахи осмонга кўтарилади, гоҳ гўшт ҳаммага етмайди, гоҳ ҳамма ўз жинсини ўргартириши керак. Ақлдан озиш ҳеч гап эмас.
Байден маъмуриятининг бемаънигарчиликлари рўйхатида Америка армиясининг Афғонистондан қочиши алоҳида ажралиб туради – шармандали, тайёргарликсиз, иттифоқчилар билан келишилмаган. У ерда ўн миллиардли техникани ташлаб кетишди. Юз миллиардларни ўмаришди. Хиёнат қилишлари мумкин бўлган ҳаммага хиёнат қилишди: афғон ходимларига, НАТО бўйича иттифоқчиларига, ўз фуқароларининг оиларига. Ҳаммамиз шассидаги парвозларни яхши эслаймиз.
Америкаликларни АҚШ стратегик нефть захирасидаги захираларнинг талон-тарож қилингани ҳам жуда ташвишга солади. Байден уларни бензин нархи ошмаслиги учун сарфламоқда, бу кетишда Америка тез орада умуман захирасиз қолади.
Холисона гапирадиган бўлсак, ҳозир америкаликларга ҳавас қилмайди киши. Улар раҳбарияти ҳақиқатдан бир ишнинг уддасидан чиқолмаяпти. Бироқ уни қандай алмаштириш керак? Демократия – бу шунақа демократия...
Кичик Жозеф Робинетт Байденга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги таклифни конгрессчи Марджори Тейлор Грин ўтган йил 21 январидаёқ берганди – президентнинг биринчи иш кунида. Албатта, Демократик партия назоратида бўлган конгресс унинг резолюциясини ҳатто кўриб ҳам чиқмади.
Бироқ республикачилар тинчланишмади. Импичмент тўғрисидаги янги таклифлар август ойида ҳам билдирилди – Афғонистондан қочгандан кейин дарҳол, кейин сентябрда, октябрда. Энди республикачилар бирданига ҳам Байден, ҳам вице-президент Камала Ҳаррисга импичмент эълон қилишни режалаштиришяпти.
Жойларда миллионлаб кишиларнинг қаҳр-ғазаби тошиб бораётгани шунчалик сезиляптики, ҳаттоки Демократик партиядаги рақиблари билан ўзаро муросага келишиб олишга одатланган республикачи сиёсатчилар Байденга қарши қаҳр-ғазабни эътиборсиз қолдира олишмаяпти. АҚШ конгрессидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккарти ҳозирча импичментни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашдан қочяпти.
Демократлар импичмент ўрнига президент, унинг оиласи ва бутун маъмурият фаолияти масаласи юзасидан охири йўқ муҳокамалар ваэшитувлар уюштириш, уни силлиққи кун тартибидан олишга умид қилишмоқда. Бу қуруқ гапларнинг охири бўлмаслиги мумкин.
Аммо Маккартига “қуйидаги” республикачилар ва улар етакчиси - 2024 йилги президент сайловида ўз иштирокига шаъма қилаётган Дональд Трамп босим ўтказмоқда. Сайловлар бугуноқ бўлганда, у Байден устидан ғалаба қозонган бўларди. Бирор бир расмий мақоми бўлмаганига қарамай, у АҚШдаги энг нуфузли сиёсатчи. “Трамп нимани истайди?” – дея ҳаяжон билан сўрайди “The Atlantic” демократик журнали журналисти. – “Трамп ҳаммага ва ҳар бир кишига импичмент эълон қилишни истайди”, - дея жавоб беради унга Дональднинг партия бўйича фикрдоши.
Республикачилар Жо Байденга қарши унинг ўғли Хантердан фойдаланишмоқчи. Унинг қимматли ноутбукида том маънода тонна компромат йиғилган. Хантер ёзишмаларидан маълумки, отани уни Украинанинг “Burisma” компанияси директорлар кенгашига тиқиштирган. Ўғил отаси ҳузурига киришни сотишни бизнесга айлантирган, у билан пора ва “откатлар” бўлишган.
Бироқ бу барча айбловларга Демократик партия вакиллари ўзларининг тенги йўқ усулларида жавоб қайтаришади: “Сиз исботлайсиз!” Бу кишилар Трампга қандайдир бемаъни фейкларда айблаб, унга импичмент эълон қилишга уринишганди, энди эса уларга улар етакчисининг ҳақиқий жиноятларини кўрсатишаётганида улар дейишяптики: “Сиз буни тушунмайсиз, бу бошқа!”
АҚШда импичмент тартиби шундай. Аввалига таклиф юзасидан конгрессда овоз беришади. Агар у қабул қилинса, иш АҚШ Сенатига йўллантирилади, у ерда президентни суд муҳокамаси кутади. Унинг якуни бўича камида 67 нафар сенатор президентни ҳеч бўлмаганда унга қўйилган айбловлардан бирида айбдор деб топиши керак. Агар республикачилар сайловларда Сенатда аксарият ўринларга эга чиқса, улар Байдендан “кетишлари” мумкин. Агар эга чиқишмаса – импичмент муваффақиятсизликка юз тутиши мумкин.
Америка Сенатидаги суд шундай ғалатики, сенаторлар виждонан эмас, балки бошқа сабабларга кўра овоз беришади. Бу қандай бўлишини бутун дунё Билл Клинтон мисолида кўрди: АҚШнинг 42-президенти, албатта, ёлғон гувоҳ берганликда ҳам, хизмат мавқеидан суиистеъмол қилишда ҳам, бечора Моника Левинскига тегажоғлик қилишда ҳам айбдор эди. Бари рад қилиб бўлмас даражада исботланганди.
Бироқ сенаторлар – улар орасида, айтганча, Жо Байден ҳам бор эди – президент “айбдор эмас” деб овоз беришди. Унга қарши овозлар етарлича бўлмади. Клинтон уст-бошини қоқиб, яна мамлакатни бошқаришда давом этди.
Умуман Америка Конституциясида шундай нарса бор, президентнинг ўз ихтиёри билан истеъфога чиқиши. Яхшиликча, Жо Байден учун бу вазиятдан чиқиш учун ягона чиройли йўл бўлган бўларди. Унга тинчлик, парвариш, шифокорлар назорати остидаги даволаниш лозим. Кекса кишини трибунага қандай олиб чиқишаётгани, у тушунмайдиган саволлар билан азоблашлари, унинг қўлидан келмайдиган мажбуриятларни бажаришга мажбурлашларига қарашнинг ўзи ачинарли.
Бироқ ихтиёрий равишдаги истеъфо замон талабига мос эмас. Демократик партия ўз қарияси учун охиригача курашиш иштиёқида ёнмоқда. Республикачи фаоллар импичментга муқобил сифатида ақлий қобилиятларини тестдан ўтказишни таклиф қилишмоқда. Байден уни мамлакатни бошқаришга қодирлигини исботлаш учун топшириши керак.
Умуман олганда у бу тестни бир неча бор топширган – боз устига бутун дунё кўз ўнгида. Йирик ядровий давлат президенти қандайдир кўринмас одамларнинг қўлини сиқиб кўришганди, Пасха қуёнидан чўчиб кетганди, ўликлар билан гаплашганди, ўйинчоқ болалар автобусига ўтиришга уриниб, унда биздан узоқроққа ўзининг Неверленига кетмоқчи бўлганди. Бундай лаҳзаларда Ернинг бошқа чеккасидагилар ҳам бундан уялиб кетишганди. Америкаликлар нималарни ҳис қилишганини тасаввур қилиш мушкул эмас.
Байденнинг омма олдида когнитив қобилиятларини тестдан ўтказиш Америка учун Афғонистондаги қочишдан ҳам кўра шармандалироқ бўлган бўларди. Бироқ улар, албатта, одатланишмайди. Сайловлар тугаши билан “чўлоқ ўрдак” ови мавсуми бошланади. АҚШ президентини янги синовлар кутяпти. Одамларча, албатта, Жо Байденга ачинади киши. Қарияни ўз ҳолига қўйишса бўларди...