Ўзбекистонлик талабалар МДҲнинг театр фестивалида иштирок этади

© ГИТИСТеатральный фестиваль стран СНГ
Театральный фестиваль стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон театр мактабида Алишер Навоийнинг “Шарқ юлдузи” спектакли намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг театр фестивалида иштирок этади. Бу ҳақида Россия театр санъати институти маълум қилди.
Россия театр санъати институтида (ГИТИС) 7—14 ноябрь кунлари МДҲ давлатларининг “ГИТИС – мастер-класс” театр фестивали бўлиб ўтади. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия давлатларнинг саккизта театр мактаблари иштирок этади.
Озарбайжон давлат маданият ва санъат университети;
Ереван давлат театр ва кино институти;
Беларусь давлат санъат академияси;
Қозоғистон миллий санъат университети;
Қозоғистон миллий санъат академияси;
Қирғизистон давлат маданият ва санъат университети;
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти;
Россия театр санъати институти.
Анъанага кўра, ГИТИС усталари ва ўқитувчилари томонидан фестиваль иштирокчилари учун саҳна нутқи, саҳна ҳаракати ва актёрлик маҳорати бўйича маърузалар ва маҳорат дарслари ўтказилади. Дастур сўнгида талабалар университет ўқитувчилари билан кўрган спектаклларини муҳокама қилишади.
Ўзбекистон театр мактабида Алишер Навоийнинг “Шарқ юлдузи” спектакли намойиш этилади.
Фестиваль МДҲга аъзо мамлакатларнинг Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси кўмагида ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва МДҲ давлатлари ўртасида театр таълими соҳасида алоқаларни ўрнатишдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0