Испания нашри Путин ва Си Цзиньпин қандай мақсад кўзлаганини тахмин қилди
18:03 03.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023)
© Sputnik / Sergey Bobylev/Pool / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и председатель Китайской Народной Республики Си Цзиньпин на заседании Совета глав стран-участниц ШОС в расширенном составе в Самарканде, Узбекистан
© Sputnik / Sergey Bobylev/Pool
/ Oбуна бўлиш
Муаллифга кўра, сўнгги йилларда Си Цзиньпин ва Владимир Путин Хитой ва Россия қанчалик яқин эканини яққол кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Хитой санкциялар таҳдидларига қарамай, Россия билан ҳамкорликдан бош тортмайди. Бу ҳақда Испаниянинг “El País” газетаси ёзмоқда.
“Пекин Москвадан воз кечмайди, чунки у Ғарбни асосий рақиб, Россияни эса ҳамкорлик қилиши керак бўлган ҳамкор деб билади, айниқса халқаро вазиятнинг ёмонлашуви фонида”, - дейилади хабарда.
Муаллифга кўра, сўнгги йилларда Си Цзиньпин ва Владимир Путин Хитой ва Россия қанчалик яқин эканини яққол кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солган.
“Си Цзиньпин Путинни энг яхши ва энг яқин дўсти деб атади. 2013 йилдан буён улар 40 мартага яқин учрашишди. Иккала томон ҳам чексиз дўстликни сақлаб келмоқда ва янги даврда уларнинг “ҳар томонлама стратегик шериклиги” ва ўзаро ҳамкорлиги халқаро майдонда қулай омил бўлишига ишонмоқда”, - дейди эксперт.
"Россия ва Хитой жаҳон тартибини ўзгартириш бўйича умумий мақсадни кўзламоқда. Си Цзиньпин Москвани қоралаш ниятида эмас – аслида у Путиннинг қарорини сўзсиз қўллаб-қувватлайди ва дипломатик ёрдам кўрсатишда давом этади”, - деб ёзади муаллиф.
Ғарб ўзининг “демократик қадриятлари, манфаатлари ва хавфсизлигини” хавф остига қўймасдан, шунчаки таклиф қилинадиган ҳеч нарсага эга эмас, дея хулоса қилади мақола.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу ёқилғи нархининг ошишига ва AҚШ ва Европанинг ўзида рекорд даражадаги инфляцияга сабаб бўлди. Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди. Унинг сўзларига кўра, AҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.