Алоҳида хизмат кўрсатган пенсионерларга устама тўланиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 январдан пенсиялар учун қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга оид қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.
Қонунга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳақиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари уларнинг аризаларига асосан қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошади.
Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб борган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш улар томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига қилган мурожаатлари асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга уларнинг хизматларига қараб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақини тўлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланиши кўзда тутиляпти.
Қонунда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилади.
Инвалид-предприниматель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2022
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
Янгиликлар лентаси
0