https://sputniknews.uz/20221027/nogironlik-pensiyasi-tayinlanganidan-keyingi-ishlangan-vaqt-ish-stajiga-qoshiladi-29509947.html
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. 27.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-27T14:58+0500
2022-10-27T14:58+0500
2022-10-27T14:58+0500
жамият
янги қонун
пенсия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23475992_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_dd040c21c3dc5642946f3fc609ffda2b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади. Бу президент имзолаган 795-сонли қонунда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, агар ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ишлаган бўлса, уларнинг охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш, пенсиясига устама тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23475992_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_e4fb777411213ed090a5d649fca376f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қонун, пенсия
жамият, янги қонун, пенсия
Ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади. Бу президент имзолаган 795-сонли қонунда назарда
тутилган. Ҳужжатга кўра, агар ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ишлаган бўлса, уларнинг охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача белгиланади.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш, пенсиясига устама тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.