https://sputniknews.uz/20221030/jazoni-ijro-etish-muassasalarida-saqlanayotgan-xotin-qizlar-kasb-hunarga-oqitiladi-29581093.html
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади
Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирлиги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. 30.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-30T15:53+0500
2022-10-30T15:53+0500
2022-10-30T15:53+0500
жамият
лойиҳа
хотин-қизлар
жазони ижро этиш муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15053051_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_1895deea43ec1ef4577af31b9556a155.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Ҳужжат лойиҳасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, пробация назоратидаги ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали уларни бандлигини таъминлаш тартиби белгиланмоқда.Унга кўра, хотин-қизлар тикувчилик, бичувчилик, тўқувчилик, каштачилик, дизайнер, сартарош, пазандачилик каби касбларга ўқитилади.Хотин-қизларнинг муаммолари қуйидаги тартибда ўрганади:Бунда инспекторлар хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг қандай фаолият билан шуғулланиши, турмушга мослашишида қандай ёрдамга эҳтиёжи борлигини аниқлайди.Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилади.Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/19/15053051_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6f0868bd1a25f23815196376ba6ba2d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, лойиҳа, хотин-қизлар, жазони ижро этиш муассаси
жамият, лойиҳа, хотин-қизлар, жазони ижро этиш муассаси
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади
Ички ишлар вазирлиги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига
қўйган. Ҳужжат лойиҳасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, пробация назоратидаги ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали уларни бандлигини таъминлаш тартиби белгиланмоқда.
Унга кўра, хотин-қизлар тикувчилик, бичувчилик, тўқувчилик, каштачилик, дизайнер, сартарош, пазандачилик каби касбларга ўқитилади.
Хотин-қизларнинг муаммолари қуйидаги тартибда ўрганади:
хотин-қизлар мурожаатлари таҳлил қилинади;
хотин-қизлар ўртасида сўровнома ўтказилади.
Бунда инспекторлар хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг қандай фаолият билан шуғулланиши, турмушга мослашишида қандай ёрдамга эҳтиёжи борлигини аниқлайди.
Ҳужжат қабул қилинса, хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ошириш ва камбағалликни қисқартириш кутилмоқда. Шунингдек, аёлларни бандлигини таъминлаш орқали улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳам назарда тутилган.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилади.
Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.