https://sputniknews.uz/20221027/ozbekiston-mamlakatda-eron-dronlari-ishlab-chiqarilayotgani-haqidagi-xabarni-inkor-etdi-29519309.html
Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги хабарни инкор этди
Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги хабарни инкор этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўз навбатида, ТИВ Украина ҳукуматига ОАВда Ўзбекистон тўғрисида асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради. 27.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-27T17:37+0500
2022-10-27T17:37+0500
2022-10-27T17:37+0500
сиёсат
ўзбекистон
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768086_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_badcc6a5969c9b0c048536938095d1b7.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси мамлакатда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этди.Аввалроқ интернет тармоғида украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордон* (Россияда хорижий агент деб топилган) исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан интервьюда гўёки Ўзбекистонда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланилаётган Эрон дронлари ишлаб чиқариш (йиғиш) йўлга қўйилганини иддао қилган эди.Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашини таъкидлаган.Ўзбекистон ТИВ ҳам бу хабарларни инкор этиб, Украина ҳукуматига ОАВда Ўзбекистон тўғрисида асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.Вазирлик ҳозирги вақтгача Украина томонидан ҳам, бошқа хорижий ҳамкорлардан ҳам “Эрон дронларини йиғиш” масаласи бўйича расмий мурожаатлар келиб тушмаганини қайд этган.
ўзбекистон
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768086_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0e5f7e03d424250225c523140462e9f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, украина
сиёсат, ўзбекистон, украина
Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги хабарни инкор этди
Ўз навбатида, ТИВ Украина ҳукуматига ОАВда Ўзбекистон тўғрисида асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси мамлакатда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги хабарларни
қатъий инкор этди. Аввалроқ интернет тармоғида украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордон* (Россияда хорижий агент деб топилган) исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан интервьюда гўёки Ўзбекистонда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланилаётган Эрон дронлари ишлаб чиқариш (йиғиш) йўлга қўйилганини иддао қилган эди.
“Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлигини ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.
Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Ўзбекистон ТИВ ҳам бу хабарларни инкор этиб, Украина ҳукуматига ОАВда Ўзбекистон тўғрисида асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.
Вазирлик ҳозирги вақтгача Украина томонидан ҳам, бошқа хорижий ҳамкорлардан ҳам “Эрон дронларини йиғиш” масаласи бўйича расмий мурожаатлар келиб тушмаганини қайд этган.
“Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий ҳукуматига Украина оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон тўғрисида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўришни сўраб мурожаат қилади”, - дейилади
расмий баёнотда.