https://sputniknews.uz/20221027/mdh-parlamentariylari-bir-qator-ekologik-qonunlarni-qollab-quvvatlashdi--29511013.html
МДҲ парламентарийлари бир қатор экологик қонунларни қўллаб-қувватлашди
МДҲ парламентарийлари бир қатор экологик қонунларни қўллаб-қувватлашди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ ПА ҳузурида Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича Эксперт кенгашини ташкил этилади. 27.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-27T15:47+0500
2022-10-27T15:47+0500
2022-10-27T15:47+0500
сиёсат
самарқанд
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29511145_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_25cff5d2f5376bd3825336ab7c3be71d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари парламентарийлари бир қатор экологик қонунларни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақида Самарқандда ўтаётган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессиясида маълум қилинди.Сессия доирасида МДҲ ПА Аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия ишида Ўзбекистон, Россия Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон қонун чиқарувчилари иштирок этди.МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобитский томонидан тақдим этилган Доимий комиссия депутатлари лавозимига депутат Михаил Забелин ва Россия Федерацияси сенатори Виктор Новожилов номзодлари бир овоздан қўллаб-қувватланди.Виктор Новожилов ўз ҳамкасбларига “Экологик хавфсизлик тўғрисида”, “Экологик ахборотдан фойдаланиш тўғрисида”, “Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида”, “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги намунавий қонунларнинг янги таҳрири лойиҳаларини тақдим этди.Парламент аъзолари қонун лойиҳаларини маъқуллашди. Ҳужжатлар Ассамблея ялпи мажлисида кўриб чиқиш учун МДҲ ПА Кенгашига юборилади.Ассамблея томонидан қабул қилингандан намунавий қонунлар қонун ижодкорлигида фойдаланиш учун миллий парламентларга тақдим этилади. Бу амалиёт Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳуқуқий тизимларини уйғунлаштиришга хизмат қилади.Комиссия аъзолари МДҲ ПА ҳузурида Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича Эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлашди. Мазкур таклиф МДҲ ПА Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.Иштирокчилар шунингдек, 2023 йил кузида ўтказилиши режалаштирилган “Тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш” халқаро форумига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Унинг мақсади ҳамкорликни кенгайтириш, тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш соҳасида ижобий жаҳон тажрибасини интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.Тадбир 2027 йилда Қирғизистон пойтахтида “Бишкек+25” иккинчи тоғ саммитини ташкил этиш йўлидаги қадамлардан бири бўлади.Парламент аъзоларига май ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Х Невский халқаро экологик конгрессига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29511145_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9f0fa87b7814e1cee4d735e72ae13fdc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, самарқанд, мдҳ
МДҲ парламентарийлари бир қатор экологик қонунларни қўллаб-қувватлашди
МДҲ ПА ҳузурида Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича Эксперт кенгашини ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари парламентарийлари бир қатор экологик қонунларни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақида Самарқандда ўтаётган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессиясида маълум қилинди.
Сессия доирасида МДҲ ПА Аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия ишида Ўзбекистон, Россия Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон қонун чиқарувчилари иштирок этди.
МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобитский томонидан тақдим этилган Доимий комиссия депутатлари лавозимига депутат Михаил Забелин ва Россия Федерацияси сенатори Виктор Новожилов номзодлари бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Виктор Новожилов ўз ҳамкасбларига “Экологик хавфсизлик тўғрисида”, “Экологик ахборотдан фойдаланиш тўғрисида”, “Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида”, “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги намунавий қонунларнинг янги таҳрири лойиҳаларини тақдим этди.
Парламент аъзолари қонун лойиҳаларини маъқуллашди. Ҳужжатлар Ассамблея ялпи мажлисида кўриб чиқиш учун МДҲ ПА Кенгашига юборилади.
Ассамблея томонидан қабул қилингандан намунавий қонунлар қонун ижодкорлигида фойдаланиш учун миллий парламентларга тақдим этилади. Бу амалиёт Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳуқуқий тизимларини уйғунлаштиришга хизмат қилади.
Комиссия аъзолари МДҲ ПА ҳузурида Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича Эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлашди. Мазкур таклиф МДҲ ПА Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.
Иштирокчилар шунингдек, 2023 йил кузида ўтказилиши режалаштирилган “Тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш” халқаро форумига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Унинг мақсади ҳамкорликни кенгайтириш, тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш соҳасида ижобий жаҳон тажрибасини интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.
Тадбир 2027 йилда Қирғизистон пойтахтида “Бишкек+25” иккинчи тоғ саммитини ташкил этиш йўлидаги қадамлардан бири бўлади.
Парламент аъзоларига май ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Х Невский халқаро экологик конгрессига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам маълумот берилди.