МБ раиси: Россия билан ҳамкорлик тараққиётимизга ижобий таъсир кўрсатишда давом этади

© SputnikМамаризо Нурмуродов.
Мамаризо Нурмуродов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2022
Oбуна бўлиш
Нурмуродов мамлакатнинг ривожланган давлатлар билан ўзаро молиявий муносабатларни амалга ошириши бу тенденцияга айланиб бўлганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия ва Хитой давлатлари билан ҳамкорлик Ўзбекистон тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, 2023 йилда иқтисодий ўсиш даражаси реал ҳисобда 4,5-5 фоиз атрофида, 2024 йилда 5-6 фоиз ва 2025 йилда 6-6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
“Айримлар Ўзбекистон молиявий муносабатлари Россия ва Хитой билан алоқасини уларга қарамлик деб баҳоламоқда, аммо бу нотўғри. Ҳозирги глобал шароитда мамлакатнинг ривожланган давлатлар билан ўзаро молиявий муносабатларни амалга ошириши бу тенденцияга айланиб бўлди. Тан олиш керакки, Россия ва Хитой давлатлари билан ҳамкорлигимиз мамлакатимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишда давом этади”, - деди Нурмуродов.
Қайд этиш жоизки, кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия шериклиги мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан товар айирбошлаш икки баробардан зиёд кўпайди, ўтган етти ойда эса ўзаро савдо 30 фоиздан ортиқ ўсди. Эътиборлиси, икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 768 тани ташкил этган. Россия 18,7% улуши билан улар сони бўйича етакчи – 2 764 та.
Янгиликлар лентаси
0