https://sputniknews.uz/20221027/farmatsevtika-mahsulotlari-hisobi-va-nazorati-axborot-tizimi-joriy-etiladi-29500553.html
Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади
Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга оид қарор қабул қилди. 27.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-27T11:06+0500
2022-10-27T11:06+0500
2022-10-27T11:06+0500
жамият
янги қарор
дори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_672f2b4bd2212c4b72177991a603dc37.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ–411-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан тегишли рўйхатда белгиланган дорилардан ташқари барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.Қуйидагилар бекор қилинади:Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморлар дори ва тиббий буюмлар билан шифохона орқали таъминланади. Мазкур жараён дастлаб республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.Шунга кўра, 2022 йил якунигача шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дорилар учун дорихоналар томонидан бериладиган харид чекининг фискал белгиси солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дорилар нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.Дориларнинг чакана нархларига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига автоматик равишда хабар юборилади.Харид чеки бўйича нарх дорининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ҳуқуқбузардан жарима ундирилади.2023 йил 1 мартгача дори воситаларининг ишлаб чиқарилишидан бошлаб уларнинг истеъмоли натижасигача бўлган жараёнларни назарда тутувчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a43da9717d5d0274141673632dcdd293.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, дори
Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади
Президент аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга оид қарор қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ–411-сонли қарорда назарда
тутилган. Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан тегишли рўйхатда белгиланган дорилардан ташқари барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Қуйидагилар бекор қилинади:
рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш;
дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморлар дори ва тиббий буюмлар билан шифохона орқали таъминланади. Мазкур жараён дастлаб республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.
Шунга кўра, 2022 йил якунигача шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
2023 йил 1 июлдан референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.
2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дорилар учун дорихоналар томонидан бериладиган харид чекининг фискал белгиси солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дорилар нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.
Дориларнинг чакана нархларига белгиланган устамалар ошириб қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органига автоматик равишда хабар юборилади.
Харид чеки бўйича нарх дорининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ҳуқуқбузардан жарима ундирилади.
2023 йил 1 мартгача дори воситаларининг ишлаб чиқарилишидан бошлаб уларнинг истеъмоли натижасигача бўлган жараёнларни назарда тутувчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.