Биз глобализация эмас интеграция тарафдоримиз – Путин
© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в заседании Международного дискуссионного клуба "Валдай"
© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Глобализация бу диктат бўлса, интеграция бу - ҳамма учун ўзаро фойдали бўлган умумий стратегияларни бирга ишлаб чиқишни англатади, - Путин.
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия глобализация эмас интеграция тарафдори, деди Валдай экспертлар форумида сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин.
Россия қўшни давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланган йирик ҳамкорлик механизмларини фаол ишга туширишни муҳим деб ҳисоблайди.
“Россия иқтисодиёти, ижтимоий тизими, ресурс базаси, инфратузилмаси бир-бирини тўлдирадиган қўшни давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида қурилган йирик маконлар механизмларини фаолроқ ишга туширишни муҳим деб билади”, — деди давлат раҳбари Валдай Мунозара клубининг ялпи мажлисида.
Глобализация бу ҳар бир миллатнинг ўзлигини йўқотиш, ҳар бир халққа "Ғарб модели"ни мажбурлаб татбиқ этишни назарда тутса, интеграция бунинг акси - у ҳар бир миллат потенциалини очишни ва шу билан умуминсоний ривожланишга ҳисса қўшишни назарда тутади.
"Глобализация бу диктат бўлса, интеграция бу - ҳамма учун фойдали бўлган умумий стратегияларни бирга ишлаб чиқишни англатади", - деди Путин.
Инсоният "мендай бўл" ёки "менга ўхша" деган буйруқлар асосида ривожланмайди. Ҳақиқий бирлик ҳар бир миллатнинг ўзига хослигини авайлаб-асраб қолган ҳолда муҳим муаммоларнинг ечимини биргаликда ишлаб чиққанда пайдо бўлади. Айнан шундай принципларда узоқ муддатли ҳамкорлик қурилади.
"Келажакда ана шундай йирик маконлар - кўп қиррали дунёнинг асосига айланади. Уларнинг мулоқотидан инсониятнинг ҳақиқий бирлиги туғилади. Ва бундай бирлик айрим Ғарб мафкурачиларининг соддалаштирилган ғояларига қараганда анча мураккаб, ўзига хос ва кўп қиррали бўлади", - дея қўшимча қилди Путин.
Европа бизнинг қитъамизда ягона цивилизаци маркази эмас. Ундан ташқари қитъамизнинг асосий аҳолиси ҳам унинг Шарқида қадимий маданият марказлари пайдо бўлган ҳудудларда яшайди.
Евроосиёнинг асосий қиймати шундаки - ушбу материк ўзига керакли бўлган барча ресурсларга ва улкан имкониятларга эга. Евроосиёнинг улкан истиқболига тез ривожланиб бораётган ЕОИИ, ШҲТ "Битта белбоғ битта йўл" лойиҳалари ҳам яққол исбот бўлиши мумкин.
Евроосиё қитасининг ғарбий чеккасида жойлашган қисми ҳам ушбу маконга аъзо бўлиши мумкин эди, лекин уларнинг раҳбарлари ўзларини бошқа халқлардан устун деб билади ва ҳар қандай янги лойиҳаларда бошқалар билан тенг ҳуқуқда қўшилишни истамайди. Уларнинг кибри шунчалик баландки, ҳатто ўзлари бировнинг вассалига айланиб қолганини тушунмайди.