АҚШнинг Россия ва Хитойдан гипертовушли орқада қолиши: сурункали касаллик

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМеждународный форум "Армия-2022"
Международный форум Армия-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Mission impossible: АҚШ гипертоувшли қуроллар бўйича Россия ва Хитойдан анча йил орқада қолгани унинг "гегемон"лигига жиддий тўсиқ бўлмоқда.
Америка юқори технологияли қуроллар яратиш бўйича жаҳонда етакчиликни умидсиз равишда йўқотдилар. Вашингтон гипертовуш соҳасида Москва ва Пекинга етиб олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ саккизта ракета дастурлари ва кўп миллиард долларлик бюджети ҳам муваффақиятни кафолатламайди. Гипертовушли ракета макетларининг бир қатор муваффақиятсиз синовлари Конгресс ва Пентагонни хавотирга солмоқда ва АҚШнинг “Катта Тўқмоқ” дипломатик стратегиясини (Big Stick diplomacy) абадий чипакка чиқармоқда.
АҚШнинг Raytheon мудофаа компанияси ҳузурида Конгресс аъзолари, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари, ҳарбий-саноат комплекси раҳбарлари ва гипертовушли қуроллар бўйича мутахассислар ўтган ҳафтада, гипертовушли қуроллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой ва Россиядан сурункали орқада қолиш фонида, миллий хавфсизлик келажагини муҳокама қилишди.
Асосий ташвишлар: Қўшма Штатларда гипертовушли ракеталар, шунингдек, мавжуд душман гипертовушли транспорт воситаларини (Россия ва Хитой) ушлаб туриш учун кузатув ва ўтни бошқариш тизимлари мавжуд эмаслиги. Бу вазиятда, физика қонунлари мафкурани қатъиян рад этади: гипертовуш муаммолари ҳал этилмаса, АҚШнинг “ягоналиги” ва гегемонияси иш бермайди.
Овоз тезлигидан беш баравар ёки ундан тез уча оладиган гипертовуш ракеталар АҚШ миллий хавфсизлиги учун жуда муҳим. Хусусан, Миллий Мудофаа Саноати Ассоциациясининг Янги Технологиялар Институти директори Марк Люис шундай деди: “Биз ҳар сафар бутун дунё миқёсида маълум сценарийларда уруш ўйинларини ўйнаганимизда, Қўшма Штатлар гипертовушли қуролга эга бўлган душман билан тўқнашувда ютқазаётганига гувоҳ бўлдик. Бизда эса бундай қуроллар йўқ”.
© Sputnik / Russian Defence Ministry / Медиабанкка ўтишПуск межконтинентальной баллистической ракеты стационарного базирования "Сармат" с космодрома Плесецк
Пуск межконтинентальной баллистической ракеты стационарного базирования Сармат с космодрома Плесецк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Пуск межконтинентальной баллистической ракеты стационарного базирования "Сармат" с космодрома Плесецк
Аввалроқ Конгресс тадқиқот хизмати Россия ва Хитой “ядро каллаклари билан жиҳозланган гипертовушли ракеталарни аллақачон ишлаб чиққанини, Қўшма Штатлардаэса бундай дастурлар ҳали йўқлигини” таъкидлаган эди. Бундан ташқари, Пентагонда гипертовушли қуроллардан фойдаланиш бўйича аниқ белгилаб олинган вазифалар йўқ, бу эса бундай қуроллар яратишни қийинлаштиради.
Эҳтимол “гипертовушли клуб”га аъзо бўлиш учун америкаликлар камроқ Big Stick diplomacy (бошқа давлатларнинг ички ишларига зўрлик билан аралашиш–Sputnik) ва ҳарбий-полиция "ўйинларида" иштирок этиши ва ўз миллий ресурсларини узоқ мамлакатлар (Панама, Ироқ, Сомали, Югославия, Афғонистон, Ливия, Сурия, Яман 1989 - 2014 йиллар)ни вайрон қилишга камроқ сарфлаши керак эди.
Қандай бўлмасин, Қўшма Штатлар гипертовуш пойгасида (кераксиз-таҳр.) "учинчи ғилдирак"ка айланди. Америка авиа-ташувчиларининг жаҳон океанидаги номинал устунлиги энди аҳамиятсиз – ҳар қандай йирик ҳарбий кема гипертовушли ракета учун осон нишонга айланди.

"Гегемон" миссияси: амалга ошириб бўлмайди

Август ойида Қўшма Штатлар сўнгги тўққиз йил ичида учинчи бор Raytheon двигатели билан жиҳозланган гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди.
Гавайя оролларида якунланган июль ойида ўтказилган синов ўт олдириш тизимидаги муаммолар туфайли муваффақиятсиз якунланган эди. Май ойида AGM-183А ракета модели В-52Н бомбардимончи самолётидан ажралиб чиқди ва тахминан 5 Мах тезликка эришди. Бу гипертовуш тезлигининг пастки чегараси. Бошқариладиган (ёки бошқарилмайдиган) АГМ-183А ракетаси қанча масофага уча олиши бизга номаълум, аммо олдинда ҳали иш кўп. Американинг барча гипертовушли лойиҳалари ҳали бошланғиш даврида эканлиги маълум.
Қўшма Штатлар саккиз хил дастур бўйича гипертовушга ҳужум қилмоқда ва 2022 йилда ушбу ишга деярли 4 миллиард доллар сарфлади. АҚШ армияси "2023 йилдан сўнг" 3000 км гача бўлган узоқ масофали мобил гипертовушли ракета LHRV тизимига эга бўлмоқчи, лекин гипертовуш ишланмалари ҳали кўп босқичли “тезлаштиргичлар” ҳозирча синовдан ўта олмаяпти.
© Foto : Air Force, Giancarlo CarsemГиперзвуковая ракета AGM-183A Air-Launched Rapid Response Weapon (ARRW)
Гиперзвуковая ракета AGM-183A Air-Launched Rapid Response Weapon (ARRW) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Гиперзвуковая ракета AGM-183A Air-Launched Rapid Response Weapon (ARRW)
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари “Ернинг исталган нуқтасига бир соат ичида” зарба бериши керак ва 2700 км масофага учадиган денгиздан учириладиган гипертовушли ракетани ишлаб чиқиш 2024 йил баҳоригача якунланиши керак.
Бугунги кунда америкаликлар дастлабки тезлаштириш технологиясини ҳам ўзлаштира олмаган. Гипертовуш тезлигида бошқариладиган парвоз янада мураккаброқ муаммодир. Ракета ва космик технологиялар соҳасидаги жаҳоннинг нуфузли олимларидан бири, россиялик Герберт Ефремовнинг фикрича, Қўшма Штатларда 20 йилдан кейин гипертовушли ракеталар пайдо бўлиши мумкин. Ортда қолиш жуда катта. НАТОнинг бошқа давлатлари бундан ҳам узоқроқда.
Айни пайтда, Кортленд шаҳрида (Алабама) Lockheed Martinнинг ҳали синовдан ўтказилмаган гипертовушли ракеталарни АGМ-183А АRRV йиғишга ихтисослашган заводи пайдо бўлди. 2022 йил охиригача бу ерда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун 12 та гипертовушли ракета ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Таққослаш учун, Россиянинг гипертовушли ракеталари 2016 йилдан бери муваффақиятли учмоқда. Ҳаводан учириладиган “Ханжар” 2018 йилдан бери жанговар хизматда бўлиб, у соатига 12 минг километрдан (ёки 10 Мах) тезликка эриша олади. Украина ҳарбий операциялар театрида муваффақиятли қўлланилмоқда.
“Авангард” мажмуаси эса 2019 йилда жанговар хизматга қабул қилинган. Унинг жанговар каллаклари атмосферада 20 Махдан юқори тезликда уча олади.
Денгиздан учириладиган гипертовушли “Циркон”лар 2022 йилда фойдаланишга топширилган ва 9 Мах тезликда уча олади.
© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРакетный комплекс "Авангард" установили в шахту под Оренбургом
Ракетный комплекс Авангард установили в шахту под Оренбургом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Ракетный комплекс "Авангард" установили в шахту под Оренбургом
Вашингтон Россиянинг гипертовушли ракеталаридан ўзига келмасдан туриб бундай ракеталар Хитойда пайда бўлди. Пекин "физика чекловларини муваффақиятли енгиб ўтди" – “Чанчжен” стратегик гипертовушли ракетаси Ер атмосферсини (экватор бўйлаб 40 минг км) айланиб чиқиб, нишонга минимал чекланиш билан зарба берди. Пентагон бундай технологиялардан ҳимояланмаган ва ниҳоятда хавотирда.
13 октябрь куни АҚШ Шимолий қўмондонлиги раҳбари генерал Глен Ванхерк Россия Федерациясини Шимолий Америка учун асосий таҳдид деб атади: “Россия ядро қуролини олиб юришга қодир бўлган қитъалараро баллистик ракетага ўрнатилган биринчи гипертовушли аппаратга эга эканини ва Қўшма Штатлар тўрт йилдан буён унинг нишони остида эканини таъкидлади.
Генералнинг сўзларига кўра, бундай ракеталар АҚШнинг ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш/қайтариш тизимини “илма тешик деворга” айлантиради. Ванхерке, шунингдек, Атлантика ва Тинч океанидаги “Северодвинск” тоифасидаги қанотли ракеталар ташувчи сув ости кемаларининг таҳдидини ҳам қайд этди. Дарҳақиқат “илма-тешик” ҳимоя. Гипертовуш технологияларни ўзлаштирмасдан туриб, гипертовушли қуроллардан ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш мумкин эмас.
Россия ва Хитой АҚШ ва бошқа НАТО давлатлари билан ҳарбий можарога киришишдан манфаатдор эмас. Гипертовуш ракеталар сайёрадаги агрессив қўшниларининг тажовузкор ҳаракатлари ва режаларига жавоб сифатида яратилган.
© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишИспытание гиперзвуковой ракеты "Циркон"
Испытание гиперзвуковой ракеты Циркон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Испытание гиперзвуковой ракеты "Циркон"
Америка олимлари федерацияси маълумотларига кўра, Россия дунёдаги энг кўп ядро каллакларига эга давлат – 5977та. АҚШ арсенали - 5428 дона. Шу билан бирга, “дунёдаги 12700 та ядро каллакларидан 9400 дан ортиғи ракеталар, самолётлар, кемалар ва сув ости кемалари ёрдамида фойдаланиш учун ҳарбий омборлардасақланмоқда”.
Шубҳасиз, урушқоқ америкаликлар Украина ва Тайванда ўйламасдан "гегемон"лик қилмаслиги керак. Ахир учиб келиши мумкин.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0