Америкалик сиёсатшунос Украина учун умидсиз башорат эълон қилди

© AFP 2023 / Sergei SupinskyУкраинский флаг в Киеве
Украинский флаг в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Муаллифнинг таъкидлашича, Трамп Aмерика сиёсатида муҳим куч бўлиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сиёсий майдонга қайтиши Вашингтоннинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳозирги курсини ўзгартириши мумкин, деб ёзади сиёсатшунос Роберт Фарли “19FortyFive” нашри учун мақоласида.
Муаллифнинг таъкидлашича, Трамп Aмерика сиёсатида муҳим куч бўлиб қолмоқда. Собиқ президент Владимир Путин билан дўстона муносабатда бўлгани қайд этилган.
Шу билан бирга, Фарли Трампга қарши суд жараёнлари муваффақиятли якунланса, собиқ президент катта эҳтимол билан 2024 йилги сайловларда қатнашмаслиги ҳақида огоҳлантиради.
“Ҳозирда Aмерика сиёсатида ноодатий ташқи сиёсат консенсуси мавжуд. Aксарият номзодлар учун ташқи сиёсат кун тартибини ўз дастурига киритиш мантиққа тўғри келмайди, аммо 2024 йилда буларнинг барчаси кескин ўзгариши мумкин”, дея хулоса қилади Фарли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп президентлик лавозимида қолганида Украинадаги вазият кескинлашувига йўл қўймаган бўлишини айтганди. Бунгача собиқ президент Украинадаги инқирозга барҳам бериш учун зудлик билан музокаралар олиб боришга чақирган, унинг фикрича, акс ҳолда вазият учинчи жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0