Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиЎзбекистонда куз!
Ўзбекистонда куз! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бошланган янги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Каспий денгиз ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.
Бугун ва эртага айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. 25 октябрь куни шимолий ҳудудларда, 26 октябрь куни эса республика ҳудудининг катта қисмида шамол 15-20 м/с гача, ҳатто 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда чанг тўзонлар ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳарорат ушбу кунларнинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 1-2 даражага паст бўлади ва кечалари ҳарорат +5…+8 даража, кундузи эса +12…+15 даражани ташкил қилади. 25 октябрда баъзи жойларда ҳаво ҳарорати +17...+20 даража бўлади.
Иш ҳафтасининг охирига келиб, республика ҳудуди бўйича нисбатан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража атрофида бўлади, кундузи эса +14…+19 даражадан юқорига кўтарилмайди.
Янгиликлар лентаси
0