https://sputniknews.uz/20221023/shavkat-mirziyoev-xitoy-raisi-si-tszinpinga-tabrik-yolladi-29381604.html
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Хитой раисини Хитой Коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. 23.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-23T11:22+0500
2022-10-23T11:22+0500
2022-10-23T11:28+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
си цзинпин
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28225962_0:53:3066:1778_1920x0_80_0_0_699fb1fd723447762e494dc3ed24d1d5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Хитой Коммунистик партиясининг XX қурултойи муваффақиятли ўтказилгани ва у партиянинг Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Мирзиёев Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган янги режалар ва олға сурилган барча ташаббуслар Хитой давлатининг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиши ва унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришига ишонч билдирган.Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорига айлангани, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.Ўзбекистон раҳбари Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик ва давомий равнақ тилаган.Аввалроқ Си Цзиньпинни учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28225962_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_5b1a6aad39c6e7b82502fbe80eb40042.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, си цзинпин, табрик
сиёсат, шавкат мирзиёев, си цзинпин, табрик
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади
11:22 23.10.2022 (янгиланди: 11:28 23.10.2022) Ўзбекистон президенти Хитой раисини Хитой Коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Хитой Коммунистик партиясининг XX қурултойи муваффақиятли ўтказилгани ва у партиянинг Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Мирзиёев Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган янги режалар ва олға сурилган барча ташаббуслар Хитой давлатининг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиши ва унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришига ишонч билдирган.
Бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорига айлангани, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик барча соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.
“Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман. Ишончим комилки, келажакда Ўзбекистон-Хитой ўзаро манфаатли алоқаларини биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан янада юқори чўққиларга албатта олиб чиқамиз”, - дейилади мактубда.
Ўзбекистон раҳбари Си Цзиньпинга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик ва давомий равнақ тилаган.
Аввалроқ Си Цзиньпинни учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани
хабар қилинган эди.