Хитойда 4 нафар йирик сиёсатчи Марказий қўмитасининг янги таркибига киритилмади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2022
Oбуна бўлиш
Хитой собиқ раҳбари Ху Цзиньтаодан ташқари яна 4 нафар йирик сиёсатчи Марказий қўмитанинг янги таркибига киритилмади.
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Хитой Коммунистик партиясининг собиқ Бош котиби, Хитой Халқ Республикасининг собиқ раиси Ху Цзиньтао Пекиндаги Халқ мажлислари залида бўлиб ўтган Хитой Коммунистик партияси 20-съездининг ёпилиш маросимида зални муддатидан аввал тарк этди. Бу ҳақда РИA Новости мухбири хабар берди.
Бугун эрталаб Хитой Коммунистик партияси 20-съездининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳозирги Хитой Коммунистик партиясининг Бош котиби Си Цзиньпиннинг чап томонида ўтирган Ху Цзиньтао йиғилиш тугагунига қадар икки йигитнинг ёрдами билан президиумни тарк этди.
79 ёшли сиёсатчининг мажлис ўртасида зални тарк этиши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Ундан ташқари Коммунистик партиянинг яна 4 нафар етакчилари ҳам янги қўмита таркибига киритилмаган. Булар Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кецян, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси Ли Чжаншу, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши миллий қўмитаси раиси Ван Янг ва Бош вазир ўринбосари Хан Женг.
Уларнинг барчаси 2023 йил мартида бўлиб ўтадиган Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши – парламент сессиясидан сўнг нафақага чиқади. Сиёсий қўмитанинг етти нафар аъзосидан тўрт нафарининг кетиши - ёш авлод учун ўринлар бўшатилганини англатади.
Эслатиб ўтамиз, Ху Цзиньтао 2002—2012-йилларда Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси Бош котиби, 2003—2013-йилларда эса Хитой Халқ Республикаси раиси лавозимларида ишлаган, иккала лавозимда ҳам унинг ўрнини Си Цзиньпин эгаллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0