Россиянинг қайси ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этилди?

Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 19 октябрь куни турли ҳудудларда турлича жавобгарлик ва тайёрлик даражасини жорий этиш ҳақида фармон имзоланган эди.
1. ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудларида - максимал жавобгарлик даражаси жорий этилди.
Бунда маҳаллий ижро органларига:
иқтисодий сафарбарлик ташкил этиш,
фуқаро мудофаасига оид тадбирларни амалга ошириш,
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген офатлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини қабул қилиш,
Россия Қуролли кучлари ва бошқа жанговар тузилмалари, аҳоли ва органлар эҳтиёжларини қондириш ваколати берилади.
2. Қрим Республикаси, Краснодар ўлкаси, Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ростов вилоятлари ва Севастопол шаҳри ҳудудларида - ўртача жавобгарлик даражаси жорий этилди.
3. Россия Федерациясининг Марказий ва Жанубий федерал округлари ҳудудида юқори тайёргарлик даражаси жорий этилди.
4. Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларида (юқорида қайд этилмаган) - базавий тайёргарлик даражасини жорий этиш.
Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0