Бу йил қиш қандай бўлади?

© AP Photo / David ZalubowskiМужчина во время снегопада на улице Денвера, США
Мужчина во время снегопада на улице Денвера, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиш даврлари илиқ ва кам қорли бўлди, бу Ўрта Осиё учун одатий ҳолдир.
ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Келаётган қиш фасли меъёрий ва меъёрдан бироз юқори ҳарорат фонида ўтиши, мавсумда ёғингарчилик бўйича меъёрдан кам ёғин кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қайд этилишича, яқинлашаётган қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг совуқ даври учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлар атрофида ва ундан бироз юқори ҳамда ёғингарчилик тақчиллиги билан ўтиши кутилмоқда.
Келаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача, шимолда эса 15-20 даражагача совуқ бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага паст ҳисобланади.
Ўзгидрометга кўра, сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012 йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этган, бу ўртача иқлим қийматларидан 3...4 даражага паст бўлган. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15...17 даражагача, кундуз кунлари эса 8...13 даража​​​​​​​гача пасайган.
“Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади”, - дейилади хабарда.
Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келган, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3...5 даражага юқори бўлган. Умуман 2015-2016 йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5...даражага юқори бўлган.
Энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20...23даража​​​​​​​гача илиқ, айрим кунларда эса 25-27 даражагача илиқ бўлишимумкин.
Янгиликлар лентаси
0