https://sputniknews.uz/20221010/volodin-28990265.html
Володин мамлакатдан кетаётган россияликлар ҳақида фикр билдирди
Володин мамлакатдан кетаётган россияликлар ҳақида фикр билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси спикерининг таъкидлашича, кетганлар, албатта, қайтиб келади ва қилган хатосини тушуниб етади, лекин унда жуда кеч бўлган бўлади. 10.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-10T13:59+0500
2022-10-10T13:59+0500
2022-10-10T13:59+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
вячеслав володин
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952736_0:0:3011:1694_1920x0_80_0_0_e131ebb6d38a8152fb7db50b5068601d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун Россияни тарк этиб кетаётганларнинг қилмиши Ватанга хиёнатдир. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.Дума спикерининг сўзларига кўра, келажакда кўпчилик бундан афсусланади. Россияга қайтиб келганда қилган хатосини албатта тушуниб етади, лекин унда жуда кеч бўлган бўлади.“Юртимизга келиб, Россия билан қўшилган, уни ўз ватаним деб билганларга кўпроқ эътибор қаратиш тўғри. Улар ҳақида гапириш катта шараф”, - деди у.Володин Донецк ва Луганск Халқ Республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг саккиз миллиондан ортиқ аҳолиси Россия Федерацияси фуқаролигига айланганини ҳам эслади.23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.3 октябрь куни Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли қонунларни имзолади.
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952736_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_9013879cf5ca4f7fc964ce8983722b39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вячеслав володин , донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
вячеслав володин , донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр)
Володин мамлакатдан кетаётган россияликлар ҳақида фикр билдирди
Россия Давлат думаси спикерининг таъкидлашича, кетганлар, албатта, қайтиб келади ва қилган хатосини тушуниб етади, лекин унда жуда кеч бўлган бўлади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бугун Россияни тарк этиб кетаётганларнинг қилмиши Ватанга хиёнатдир. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг
Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Бугун кўпчилик қанча одам мамлакатни тарк этганини муҳокама қилмоқда. Қозоғистон, Грузия, Мўғулистон ва бошқа давлатларга. Улар ташлаб кетган ватанларида ҳамон ота-оналари, бобо-бувилари, қариндошлари бор. Уларнинг қилмиши ватанга хиёнатдир”, - дейди Володин.
Дума спикерининг сўзларига кўра, келажакда кўпчилик бундан афсусланади. Россияга қайтиб келганда қилган хатосини албатта тушуниб етади, лекин унда жуда кеч бўлган бўлади.
“Юртимизга келиб, Россия билан қўшилган, уни ўз ватаним деб билганларга кўпроқ эътибор қаратиш тўғри. Улар ҳақида гапириш катта шараф”, - деди у.
Володин Донецк ва Луганск Халқ Республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг саккиз миллиондан ортиқ аҳолиси Россия Федерацияси фуқаролигига айланганини ҳам эслади.
“Саккиз йил давомида улар ўққа тутилди, рус тилида гапириш истаги, она тарихига муносабати, эътиқоди учун Киев режими томонидан таъқиб қилинди. Синовлардан ўтиб, улар ўз танловини қилишди. Бу одамлар ҳақида гапириш, ёрдам бериш, яшаш учун шароит яратиш керак. Улар мамлакат учун қийин дамларда қочиб кетмайди, хиёнат қилмайди, балки Россия билан бирга бўлади”, - дейди Давлат думаси спикери.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб
овоз берган.30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни
имзолашди.3 октябрь куни
Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.
5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли
қонунларни имзолади.