Ўзбекистоннинг баъзи жойларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетер
Ветер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Oбуна бўлиш
Бугун республика бўйича шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +20-25 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +21-23 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +12-17 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0