https://sputniknews.uz/20221009/ertaga-toshkentda-toqimachilik-sanoati-haftaligi-oz-ishini-boshlaydi-28959425.html
Эртага Тошкентда тўқимачилик саноати ҳафталиги ўз ишини бошлайди
Эртага Тошкентда тўқимачилик саноати ҳафталиги ўз ишини бошлайди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда тўқимачилик ва мода саноатининг маҳаллий ва хорижлик мутахассислари, ишбилармонлар жам бўлади. 09.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-09T16:51+0500
2022-10-09T16:51+0500
2022-10-09T16:51+0500
жамият
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
текстиль
пахта
пахтакор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/09/28959561_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_90ef09a1e6ff0ad63c43dcdcc89a0efe.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 10-15 октябрь кунлари тўқимачилик саноати ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси хабар берди.Айтилишича, Тошкентда тўқимачилик ва мода саноатининг маҳаллий ва хорижлик мутахассислари, ишбилармонлари ягона платформада жам бўлишади.Ҳафталик доирасида форум ва кўргазмалар, мода намойишлари, тўқимачилик саноатидаги энг сўнгги маълумотлар ва инновациялар бўйича етакчи мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади.Бутун ҳафта воқеалар, жумладан "UzTextile Expo 2022", халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси, "Ready-to-wear" мода кўргазмаси, барқарор ишлаб чиқариш бўйича саёҳат, махсус харидорлар дастурига бой бўлади.Шунингдек, ҳафта доирасида ўтказиладиган Тошкент тўқимачилик саммити жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – иштирокчилар ва тенденциялар мавзусига бағишланади. Тадбир қатнашувчиларининг эътибори етказиб бериш занжири (supply chain) барқарорлиги, тўқимачиликда инновациялар ва қайта ишлаш масалаларига қаратилади.Саммитда 15 та давлатдан 400 дан ортиқ халқаро иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистондан қиймати 2,2 млрд долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. 8 ой давомида дунёнинг 68 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Асосий харидорлардан бири – Россия.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/09/28959561_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_8bd3d897eae86f4508d57aeacd9846dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, текстиль, пахта, пахтакор
жамият, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, текстиль, пахта, пахтакор
Эртага Тошкентда тўқимачилик саноати ҳафталиги ўз ишини бошлайди
Тошкентда тўқимачилик ва мода саноатининг маҳаллий ва хорижлик мутахассислари, ишбилармонлар жам бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 10-15 октябрь кунлари тўқимачилик саноати ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси хабар
берди. Айтилишича, Тошкентда тўқимачилик ва мода саноатининг маҳаллий ва хорижлик мутахассислари, ишбилармонлари ягона платформада жам бўлишади.
Ҳафталик доирасида форум ва кўргазмалар, мода намойишлари, тўқимачилик саноатидаги энг сўнгги маълумотлар ва инновациялар бўйича етакчи мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади.
Бутун ҳафта воқеалар, жумладан "UzTextile Expo 2022", халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси, "Ready-to-wear" мода кўргазмаси, барқарор ишлаб чиқариш бўйича саёҳат, махсус харидорлар дастурига бой бўлади.
Шунингдек, ҳафта доирасида ўтказиладиган Тошкент тўқимачилик саммити жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – иштирокчилар ва тенденциялар мавзусига бағишланади. Тадбир қатнашувчиларининг эътибори етказиб бериш занжири (supply chain) барқарорлиги, тўқимачиликда инновациялар ва қайта ишлаш масалаларига қаратилади.
Саммитда 15 та давлатдан 400 дан ортиқ халқаро иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистондан қиймати 2,2 млрд долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. 8 ой давомида дунёнинг 68 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Асосий харидорлардан бири –
Россия.