Янги ҳудудларнинг Россияга қўшилиш тарихи - видео

Oбуна бўлиш
ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиш учун машаққатли кураши узоқ 8 йил давом этди. Батафсил инфографикамизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Донецк ва Луганск республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россияга қўшилиш тарихи 2014 йилда Киевда содир бўлган давлат тўнтарилишидан сўнг бошланган эди.
Ўтган давр мобайнида ушбу ҳудудлар машаққатли ва оғир йилларни бошидан кечиришди, минглаб кишилар қурбон бўлди, юз минглаб кишилар қочоққа айланди, лекин улар ўз орзуларига етишди, 2022 йилнинг 30 сентябрь куни Кремлда Владимир Путин янги ҳудудларнинг Россия таркибига киритилиши тўғрисидаги келишувларни имзолади.
Янги ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилиши 2022, 5 октябрь куни якунланди. Владимир Путин тегишли федерал конституциявий қонунни имзолади ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари расман Россия Федерациясининг қисмига айланди
Янгиликлар лентаси
0