Ўзбекистонда 8 та янги йўналишда темир йўл қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда

© "Узбекистон темир йуллари""Узбекистон темир йуллари" планирует запустить восемь новых маршрутов
Узбекистон темир йуллари планирует запустить восемь новых маршрутов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон темир йўллари” 34 та замонавий электропоезд харид қилиш учун халқаро тендер эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 8 та янги йўналишда темир йўл қатновлари ташкил этилиб, 34 та замонавий электропоезд харид қилинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” учун амонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилинган. Мазкур тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Таъкидланишича, янги қатновлар мамлакатда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, темир йўл транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасида янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Замонавий электропоездлар харид қилиниши натижасида қуйидаги 8 та янги йўналишда темир йўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган:
Тошкент–Жиззах–Тошкент;
Тошкент–Келес–Тошкент;
Навоий–Бухоро–Навоий;
Самарқанд–Жиззах–Самарқанд;
Самарқанд–Шаҳрисабз–Самарқанд;
Самарқанд–Қарши–Самарқанд;
Андижон–Хонобод– Андижон;
Нукус–Хива–Нукус.
Янги йўналишларда темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 миллион 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.
Шунингдек, Тошкент–Хўжикент–Тошкент, Тошкент–Ангрен–Тошкент, Наманган–Андижон–Наманган, Қўқон–Андижон–Қўқон, Тошкент–Гулистон–Тошкент, Тошкент–Бекобод–Тошкент, Термиз–Сариосиё–Термиз, Қарши–Бухоро–Қарши, Бухоро–Хива–Бухоро, Самарқанд–Бухоро–Самарқанд каби 10 та мавжуд йўналишларда эса қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Янги йўналишларда поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновларнинг ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 млн 473 минг 500 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсатишга эришилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келиниши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0