Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik/Зафар ХалиловМирабадский рынок
Мирабадский рынок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Синоптиклар маълумотларига кўра, бугун ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл худудларида 15-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 19...24 даражани ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21...23 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12...17 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0