Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 4 октябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишСитуация на границе Крыма с Украиной
Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари ўтган кун давомида аниқ зарбалар ёрдамида Украина Қуролли кучларининг Днепропетровск, Херсон ва Николаев вилоятлари ҳудудида 6та бошқарув-қўмондонлик пунктларини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Россия Федерацияси ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудида олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Днепропетровскнинг жануби-ғарбий чеккасида Украина Қуролли кучларининг "Восток" ҳаво қўмондонлиги штаб-квартираси юқори аниқликдаги зарба билан йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Двуречная, Петропавловка ва Купянск аҳоли пунктларида Украина ҚКнинг 14 ва 92-механизациялашган бригадалари бўлинмалари жамланган ҳудудларга ракета зарбалари натижасида 100 га яқин ҳарбий хизматчилар, шу жумладан хорижий ёлланма аскарлар ва 16 та ҳарбий техника йўқ қилинди.
Краснолиманский йўналишида Торское қишлоғи яқинида жойлашган миллатчи қўшинларнинг иккита пунктига, Украина ҚКнинг 66-механизациялашган бригадаси бўлинмаларига берилган забалар натижасида душманнинг 120 дан ортиқ аскари ва 14 та зирҳли техникаси йўқ қилинди.
Лисичанск йўналишида Григоровка қишлоғи ҳудудидаги Украина ҚКнинг 54-механизациялашган бригадасига ракета зарбаси берилди. Натижада 90 нафаргача ҳарбий хизматчи, учта танк ва олтита зирҳли техникалар йўқ қилинди.
Запороже шаҳри яқинида Украина Қуролли Кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори, шунингдек, "Мотор Сич" заводи ҳудудидаги самолётларни таъмирлаш устахоналарига ракета зарбалари берилди. Натижада 15 тоннадан ортиқ ўқ-дори, жумладан Американинг HIMARS ракета тизими учун снарядлар, иккита Ми-24 жанговар вертолётлари йўқ қилинди.
Криворожский ва Андреевский йўналишларида Белая Кринитса, Любелка, Арханимовка ва Золотая Балка аҳоли пунктларида Украина ҚКнинг 24-механизациялашган, 17-танк ва 128-тоғ-ҳужум бригадалари бўлинмаларига зарба бериш натижасида 250 нафар ҳарбий хизматчи, 9 та танк, 12 та БМП, 20 та зирҳли машиналар йўқ қилинди.
Харков шаҳри туманлари, ДХРнинг Краматорск, Днепропетровск вилоятининг Никопол, Зелений шаҳарларидаги, Херсон вилоятининг Гуй ва Николаев вилоятининг Березнеговатое аҳоли пунктларида Украина Қуролли Кучларининг бешта қўмондонлик пунктларига зарба берилди. Шунингдек душманнинг 157 туманда 43 та артиллерия бўлинмаси, жонли куч ва ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Торское, Малиновка, Желанное аҳоли пунктлари, Запорожье вилоятининг Димитрово ва Николаев вилоятининг Шевченково ​​шаҳарлари ҳудудларида бешта ўқ-дори ва ракета ва артиллерия қуроллари омбори йўқ қилинди.
ДХРнинг Часов Яр қишлоғи яқинида Бук-М1 зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Днепропетровск вилояти Александровка қишлоғи яқинида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радари йўқ қилинди.
Херсон вилояти, Белая Кринитса аҳоли пункти яқинида, ДХРнинг Торецк посёлкаси ҳудудида Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ёрдамида Украинанинг Су-25 ва Су-24 қирувчи самолётлари уриб туширилди.
Харков вилоятининг Николаевка, Донетск Халқ Республикасининг Харков, Степне, Запороже, Пятихатки, Александровка, Каховка ва Херсон вилоятининг Кошара аҳоли пунктлари ҳудудларида ўтган кун давомида 8та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди.
Шунингдек, Луганск Халқ Республикасининг Ровенки посёлкаси ҳудудида иккита "Точка-У" баллистик ракетаси уриб туширилди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Новая Каховка ва Чернобаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳавода HIMARS ва "Ольха" ракета тизимларининг тўққизта снарядлари йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери жами 312 та самолёт, 157 та вертолёт, 2 145 та учувчисиз учиш аппарати, 379 та зенит-ракета тизими, 5 336 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 860 та ракета-ташувчи жанговар техника, 3445 та дала артиллери. ва миномётлар, шунингдек, 6226 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0