Донецк шаҳрида Россия паспортини олиш учун навбатлар пайдо бўлди

© Sputnik / Irina Gerashchenko / Медиабанкка ўтишФлаг Донецкой народной республики в Донецке
Флаг Донецкой народной республики в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Миграция хизмати ходимлари референдумлардан кейин ҳужжат беришни хоҳловчилар сони ортганини тасдиқламоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Конституциявий суднинг Донецк халқ республикаси аҳолисини Россия фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги қароридан сўнг Донецкда Россия паспортини олиш учун навбатлар пайдо бўлди. Бу ҳақда РИA Новости мухбири хабар бермоқда.
Миграция хизмати ходимлари референдумлардан кейин ҳужжат беришни хоҳловчилар сони ортганини тасдиқламоқда.
“Мен буни саккиз йилдан бери кутганман. Бутун умрим давомида ўзимни рус деб ҳисоблаганман”, дейди кекса киши РИA Новостига.
Таъкидланишича, баҳорда у ҳали ҳам Украина қўшинлари назоратида бўлган Славянскдан Донецкка келишга муваффақ бўлган. У ДХР фуқаролигини олиш учун ариза бермаган, лекин дарҳол Россия фуқаролигини олди.
Бутун онгли ҳаёти ДХРда ўтган ёш қиз ҳам бир қатор рус ҳужжатларини олди.
“Буни қилиш анчадан бери зарур эди, биз ҳар доим ўзимизни Россиянинг бир қисми деб билганмиз”, дейди у РИA Новости агентлигига.
Aгентлик суҳбатдошининг аниқлик киритишича, унда Украина паспорти бор, лекин у “ҳеч қачон ундан фойдаланмаган ва фойдаланишни режалаштирмаган ҳам”.
Россия паспортлари Донецк халқ республикасида бир неча йиллардан бери берилиб келинмоқда ва ҳар йили бу тартиб соддалаштирилмоқда. Aввалига ДХР фуқаролари уни олишлари мумкин бўлган ва бунинг учун Россия ҳудудига чиқиш керак бўлган. Энди ҳужжатни Украина фуқаролиги ва маҳаллий рўйхатга олиш билан ҳам қўлга киритиш мумкин. Россия ҳудудига чиқишнинг ҳожати йўқ - ҳужжатлар Донецкда берилиши мумкин.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.
Янгиликлар лентаси
0