Донецкда Россия паспортини олиш учун навбатлар пайдо бўлди - видео

Oбуна бўлиш
Референдумлардан кейин ҳужжат беришни хоҳловчилар сони ортган кескин ортган.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Россия Конституциявий судининг Донецк халқ республикаси аҳолисини Россия фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги қароридан сўнг Донецкда Россия паспортини олиш учун навбатлар пайдо бўлди.
Миграция хизмати ходимлари референдумлардан кейин ҳужжат беришни хоҳловчилар сони ортганини тасдиқламоқда.
"Биз буни саккиз ярим йилдан буён кутардик. Шунинг учун мен хурсандман. Бутун умрим давомида, боғчадан бошлаб ҳозирга қадар, русча гаплашганман. Нега энди кексайган чоғимда фақат украин тилида сўзлашишим керак экан", - дейди кекса киши РИA Новостига.
У ҳали ҳам Украина қўшинлари назоратида бўлган Славянскдан Донецкка келишга муваффақ бўлган. У ДХР фуқаролигини олиш учун ариза бермаган, лекин дарҳол Россия фуқаролигини олди.
Янгиликлар лентаси
0