https://sputniknews.uz/20221003/xerson-viloyati-rossiyaga-nikolaev-okruglari-bilan-kiritiladi--rossiyalik-deputat--28746541.html
Херсон вилояти Россияга Николаев округлари билан киритилади – россиялик депутат
Херсон вилояти Россияга Николаев округлари билан киритилади – россиялик депутат
Sputnik Ўзбекистон
Херсон вилояти РФ таркибига Николаев вилоятининг Aлександровский ва Снигиревский муниципал туманлари билан киритилади. 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T18:29+0500
2022-10-03T18:29+0500
2023-04-05T18:40+0500
украина
херсон вилояти
запорожье вилояти
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28394077_0:0:3413:1919_1920x0_80_0_0_faad857ddfd9bd3f309c30516ddcd0d5.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Запорожье вилояти Россия Федерацияси таркибига ўзининг маъмурий чегаралари доирасида, Херсон вилояти Николаев вилоятининг Aлександровский ва Снигиревский муниципал округлари билан киритилади. Бу ҳақда Давлат думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раҳбари Павел Крашенинников маълум қилди.Шунингдек, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Евгений Иванов журналистларга Херсон вилояти Николаев вилоятининг икки округи билан Россия Федерацияси таркибига киришини тасдиқлади, аммо бу қандай содир бўлишини аниқ тушунтирмади.Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.
украина
херсон вилояти
запорожье вилояти
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28394077_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_1849c8c54a054ef0950640de1488f71a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, херсон вилояти, запорожье вилояти, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), россия
украина, херсон вилояти, запорожье вилояти, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), россия
Херсон вилояти Россияга Николаев округлари билан киритилади – россиялик депутат
18:29 03.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Херсон вилояти РФ таркибига Николаев вилоятининг Aлександровский ва Снигиревский муниципал туманлари билан киритилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Запорожье вилояти Россия Федерацияси таркибига ўзининг маъмурий чегаралари доирасида, Херсон вилояти Николаев вилоятининг Aлександровский ва Снигиревский муниципал округлари билан киритилади. Бу ҳақда Давлат думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раҳбари Павел Крашенинников
маълум қилди. “ДХР ва ЛХРга нисбатан чегаралар уларнинг конституцияларига мувофиқ белгиланади. Запорожье вилояти ҳудудининг чегаралари вилоятнинг маъмурий чегаралари билан белгиланади. Херсон вилоятига келсак, бу ердаги чегаралар ҳам вилоятнинг ҳарбий-фуқаролик маъмуриятининг қарорларини ҳисобга олган ҳолда маъмурий чегаралар билан белгиланади, бу ерда Aлександровский ва Снигиревский муниципал округлари Херсон вилоятига киритилади”, - деди сиёсатчи.
Шунингдек, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Евгений Иванов журналистларга Херсон вилояти Николаев вилоятининг икки округи билан Россия Федерацияси таркибига киришини тасдиқлади, аммо бу қандай содир бўлишини аниқ тушунтирмади.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.