https://sputniknews.uz/20221003/evropa-oz-xojayinlaridan-yangi-diversiyalar-kutmoqda-28758094.html
Европа ўз хўжайинларидан янги диверсиялар кутмоқда
Европа ўз хўжайинларидан янги диверсиялар кутмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий оқим”ларнинг бузилиши Россияга катта зарарлар олиб келди. Кўп умид кўзланган кўп миллиардлик лойиҳа бир неча ойлар эмас, балки геосиёсий вазият... 03.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-03T21:28+0500
2022-10-03T21:28+0500
2023-04-05T18:40+0500
колумнистлар
ақш
европа иттифоқи
газ
виктор орбан
александр вучич
шимолий оқим-2
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28757914_1:0:639:359_1920x0_80_0_0_a2fd90b40a250f02d6f46c5ca92b5c85.jpg
Уни арзон Россия углеводородларидан тўсатдан ва кескин узиб қўйишганига қарамасдан. Тўғри, ҳозир газўтказгичлар ишлаётгани йўқ, бироқ европаликлар Москва билан савдолашиши, Киев режимига босим ўтказиб уни тинчликка мажбурлаши ва бунинг ҳисобига ўша умидбахш вентил очилиб арзон ёқилғи қувурлардан ўтишига - ҳаммаси аввалгидек бўлишига ишонадиган хомхаёллари бор эди.Бироқ энди барча хомхаёллар чилпарчин бўлди. Ҳеч ким улар кўниккандек савдолашиш ва музокаралар ўтказишга рухсат бермайди. Уйда ким хўжайин эканини Вашингтон яхшигина кўрсатиб қўйди. Европаликлар энди газсиз ҳаёт кечирадиган бўлишди.Бу нималарга олиб келишини айтиш ортиқча. Ҳозирданоқ Европанинг йирик корхоналари ёпилиш хавфи турибди, бензиндан тортиб, “коммуналка”дан хўжалик қоғозигача-ҳаммасининг нархи кескин ошишда давом этмоқда. Муқаррар инқирозлар оммавий ишсизликка олиб келади. Ишсизлар коммунал тўловларни қандай тўлашади ва қайси пулларига озиқ-овқат сотиб олишади - бу саволга ҳеч қайси Европа мамлакати раҳбари аниқ жавоб бера олмади. Ўз иқтисодиётини бутунлай йўқ қилиш, қашшоқлик, ваҳшийлик- Украина бироз аввал босиб ўтган бу йўллардан Европа ҳам жадаллашиб бормоқда.Аммо муаммо фақат иқтисодий фалокатда эмас. Газўтказгичда (Владимир Путин таъбири бўйича) англосаксонча диверсия Европанинг барча обрўсини йўқ қилди, унинг Европа сиёсати мустақиллиги ҳақидаги хомхаёлларини чиппакка чиқарди.Узоқ йиллар ЕИ мамлакатларига ўзларини Вашингтоннинг тенг ҳуқуқли шериклари сифатида кўрсатишга рухсат берилган эди. Улар одатийдек глобал ўйинчи ҳисобланган. Париж, Берлин, Вена - бу пойтахтларда ўтмишдаги буюкликнинг асклари ётади. Европа мамлакатлари раҳбарлари ўзлари ишонишмасада қудратли Эски дунёнинг қонуний муросхўрлари эканлигига ишонтиришга мажбурлай олар эдилар.Газўтказгичлардаги бир неча портлашдар бу хомхаёлларга нуқта қўйди. Глобал дунёнинг оптикаси шафқатсиз. Ҳаммага ҳаммаси кўриниб туради. Англосаксон хўжайинлар европаликлар миллиард евро сармоя киритган газўтказгичларини йўқ қилишди, уларни таназзулга олиб келишди ва Америка суюлтирилган газларига тўлиқ қарам қилиб қўйишди. Хўш, бунга европаликлар қандай муносабат билдирди?Хотирдам даҳшат. Бошқа ҳеч нима. Сездингизми? У ернинг элиталари ўзларига аталган ва тақдирини белигалиб берадиган диверсия ҳақида аниқроқ бир нима дейишга ҳам қўрқиб қолишди. Биргина Александр Вучич портлашлар ҳақида хабар топганида қўрққанидан терга ботганини тан олди. Қолганлар эса “саботаж” ҳақида ўз америкалик хожалари буюришгандек бир нималар деб ғўлдираб қўйишди ва истамайгина айбни русларга тўнкаб қўйишди. Бу истамайгина эса ҳалокат қаршисида лом- мим дея олмасликни билдиради.Назарий жиҳатдан Россия эмас,балки Германия ва Европанинг бошқа мамлакатлари бу диверсия ҳақида БМТ га масала сифаятида кўтаришлари, бутун дунёга “Бизни қутқаринг, яхшилар!”деб жар солиши, Мегрэ. Нинг барча комиссарларини жалб қилган ҳолда кенг миқёсда тергов олиб боришлари керак эди. Аммо, йўқ, бундай ишлар содир бўлмаяпти.Фалокат тергови ҳақида батафсил ҳеч нима дейилмаяпти. Қанақа тегров?. ахир уларнинг барчаси ким ва нима мақсадда портлатганини билишадику. “Терговчилар қачондир газўтказгичлариини чиндан ҳам Россия портлатганига оммани ишонтира олишадими?”- дея риторик савол билан юзланмоқда Politico нашри. Албатта йўқ. Худо кўрсатмасин, Мегрэдан қандайдир ҳалол комиссар келиб аслида буни ким қилганини аниқлаб қолса. Бу даҳшатли бўлади. Майли бу керакмас. Ҳаммасини тушиб турибди ҳамма. Аммо ҳеч нима қила олмайди. Европа эмас, Тургеневнинг “Муму”сидек.Майли америкаликлик банкирларнинг ойликларига яшайдиган сиёсатчилар ёки океан орти грантларида ўтирадиган журналистларни қўя турайлик. Улардан ҳеч ким дадил баёнотларни кутмаган ҳам эди.Аммо қаердадир Европанинг афсонавий аристократияси бор эди - нега биз уларнинг овозини эшитмаяпмиз? Европа бизнес сардорлари, машҳур саноат сулолалари ворислари, ау! Христиан черковининг таниқли намояндалари, мен сизнинг оташин чиқишларингизни эшитишни хоҳлайман. Йўқ, жавоб йўқ.Европа бизнеси капитанлари Америка Қўшма Штатларига қочишмоқда, капитални олиб кетишмоқда, ишлаб чиқаришни кўчиришни режалаштиришмоқда. “Капитал миллат нималигини билмайди”, бу тўғри. Германия, Италия, Австрияда соққа қилиб олдик ва энди кетиш вақти келди.Уларнинг изидан Европа аристократияси ҳам океан ортига кетмоқда. Гарри ва Меган Виндзорлар АҚШ га шоҳона хкўчишўнинг трендини бошлаб беришди. Англия, Швеция, Дания маликалари энди бадавлат эр ёки хуштор қидириб у ерларга парвоз қилишмоқда.Христиан черкови раҳбарлари черковларни ёпишмоқда - уларни иситиш учун пул йўқ, черков биноларини сотишмоқда, уларни ёқилғи қуйиш шохобчалари ва кабакларга айлантиришмоқда. Одамларга қувватни тежаш учун сабрли бўлиш ва масофавий ибодат қилишни таклиф қилишмоқда. Бу Европанинг қулашига уларнинг ягона муносабати.Буларнинг барчаси - каттароқ миқёсда - Украинага жуда ўхшайди. Маданият, урф-одатлар, бойлик кўринишидаги барча жозибадорлик рус гази тугаши биланоқ сўнди. Унинг йўқлигида Европа худди шундай ҳуқуқсиз ҳудуд бўлиб чиқди, бу ерда маҳаллий мустамлака элита Қўшма Штатлар назорати остида тезда соққасини қилди ва тезгина уларни йиғиб метрополияга қочиб кетишди.Америка ҳимоячилари назорати остида қолган ҳудудларни нималар кутаётгани бизга маълум. Биз буларнинг барчасини Украина мисолида кўрдик ва жараён моҳиятини жуда яхши тушунамиз. Бир неча йил ичида гуллаб-яшнаган мамлакатлар харобага айланади.Шуниси эътиборга лойиқки, европаликлар алоҳида қаршилик ҳам кўрсатишмади. Улар Вашингтоннинг барча кўрсатмаларини итоаткорлик билан бажаришди, ўз қўллари билан иқтисодиётини вайрон қилишди. Аммо йўқ, қашшоқлик тезда келиб қолмади. Европа аҳолиси камайиб борди, лекин хоҳланганидек эмас. Америкалик хожалар жараённи рағбатлантиришга қарор қилишди. Тўғридан-тўғри диверсиялар бошланди.Европаликлар бундан кейин уларни нима кутаётганини яхши билишади. Дунёнинг ҳимоясиз, бой, дангаса ва бузуқ қисми Вашингтон учун осон ўлжа. 90 йилларда АҚШ ўз иқтисодий муаммоларини постсовет ҳудудида қароқчилик йўли билан ҳал қилди. Энди Россия уларга дарвозадан бурилиш берди. Европани талон-тарож қилишга тўғри келди.Politico журнали яқиндагина чоп этган мақоласида яқин келажакда Европа дуч келиши мумкин бўлган кенг кўламли диверсияни тасвирлабди: “Интернет ва энергия тизимлари, молиявий бозорлар ва сув қувурлари гибрид ҳужум нишонига айланиши мумкин. Бундай ҳужумлар уруш ва тинчлик ўртасидаги кулранг зонада, улар инкор кийинган ва автоматик равишда қуролли жавобни келтириб чиқара олмайдиган нишонларга зарба беришади.Ҳаммаси тўғри, америкалик хўжалар европалик ҳамкорларининг хавф ёқасидаги инфратузилмасини чиқиндихонага шундай ташлаб юборишади. Уларнинг ўзлари қандай қилиб иттифоқчилардан аввал қулга, кейин эса ўлжага айланганларини пайқамай қолишди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Украина ҳам ўзини шерик сифатида тасаввур қилар эди. Аммо ҳовлида инқироз юзага келганда, ҳар қандай шерик тезда озиқ-овқатга айланади.Аммо бугун АҚШ қўлидаги Европа яхшилаб боқилган зэкка ўхшайди. Маҳбуснинг тақдири маълум. Аммо Европа мамлакатлари раҳбарияти буни таъибр жоиз бўлса сайловчиларига қандай тушунтиради. Сайловчилар ахир бундай бўлишига умид қилмаган. Унга ўн йиллаб давомида Вашингтон - ҳимоя ва таянч, умид эканлиги, у биланч ҳамкорлик қилиш фойда, тинчлик ва тараққиёт олиб келиши қуйиб келингану. Бу ерда эса бошқаси.Агар рост бўлса, Европа мамлакатлари раҳбарлари ўз халқларига океан ортидаги валинеъмат Европанинг ошкора душманига айланганини тушунтириши, бу душман уларнинг бутун инфратузилмасини вайрон қилиш, уларнинг мамлакатини чиқиндихонага айлантириш мумкинлигини тушунтириши керак эди. Ва ундан қочиб Россия билан муносабатларини тиклашга ҳаракат қилиб кўриши керак эди.Аммо ЕИ да ҳақиқий сиёсатчилар - бир, икки ва бўлди. Масалан, Виктор Орбан Россияга қарши санкциялар ҳақида референдумлар ҳақида гапиришдан қўрқмади. Александр Вучич ҳам мудофаасини яхши сақлаб турибди.Аммо ЕИ нинг ёлланган менеджменти ўз оммасида ҳаммасига руслар айбдор деб ёлғон гапирмоқда. Улар янги диверсиялар тўқишлари мумкин эмиш. Аммо қаёққа қочарди- евробюрократия Вашингтонг кун тартибидаги янги босқичларини маълум қилмоқда.Америка режасига кўра, қашшоқ Европа йиртқичлашиб, Украинага ўхшаб қулаши керак. Нацизм ҳам, сатанизм ҳам оч бюргерларнинг онгсизлигидан чиқиб кетади. Ва кейин америкалик хўжалар Шарқий фронтга европалик ўлжани ташлашади: “Алвидо, Лили Марлен!”Шу сабабли “диверсиялардан қандай қутуламиз” деган саволга Брюссел таклиф қилаётган жавоб Европани шафқатсизларча демилитаризациялашда. НАТОнинг ўта тажовузкор назорати, разведка фаолияти, ҳавода ва денгизда ҳарбий иштирокни кучайтириш, Россияга нисбатан дипломатик босим ва таҳдидлар. Ҳазилни қаранг: диверсияни амалга оширадиганлар англо-сакслар, Европа ўз таназзулига Россияга ҳужумлар билан жавоб беради. Ўз жонига қасд қилувчилар Европа Иттифоқи, бир сўз билан айтганда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28757914_80:0:559:359_1920x0_80_0_0_0ddb1c4f80a55ec925a38ef669b8fdc0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
колумнистлар, ақш, европа иттифоқи, газ, виктор орбан, александр вучич, шимолий оқим-2, россия
колумнистлар, ақш, европа иттифоқи, газ, виктор орбан, александр вучич, шимолий оқим-2, россия
Европа ўз хўжайинларидан янги диверсиялар кутмоқда
21:28 03.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) “Шимолий оқим”ларнинг бузилиши Россияга катта зарарлар олиб келди. Кўп умид кўзланган кўп миллиардлик лойиҳа бир неча ойлар эмас, балки геосиёсий вазият туфайли бир неча йилларгача чўзилиши мумкин. Аммо Европа учун бу воқеа даҳшатлироқ бўлди.
Уни арзон Россия углеводородларидан тўсатдан ва кескин узиб қўйишганига қарамасдан. Тўғри, ҳозир газўтказгичлар ишлаётгани йўқ, бироқ европаликлар Москва билан савдолашиши, Киев режимига босим ўтказиб уни тинчликка мажбурлаши ва бунинг ҳисобига ўша умидбахш вентил очилиб арзон ёқилғи қувурлардан ўтишига - ҳаммаси аввалгидек бўлишига ишонадиган хомхаёллари бор эди.
Бироқ энди барча хомхаёллар чилпарчин бўлди. Ҳеч ким улар кўниккандек савдолашиш ва музокаралар ўтказишга рухсат бермайди. Уйда ким хўжайин эканини Вашингтон яхшигина кўрсатиб қўйди. Европаликлар энди газсиз ҳаёт кечирадиган бўлишди.
Бу нималарга олиб келишини айтиш ортиқча. Ҳозирданоқ Европанинг йирик корхоналари ёпилиш хавфи турибди, бензиндан тортиб, “коммуналка”дан хўжалик қоғозигача-ҳаммасининг нархи кескин ошишда давом этмоқда. Муқаррар инқирозлар оммавий ишсизликка олиб келади. Ишсизлар коммунал тўловларни қандай тўлашади ва қайси пулларига озиқ-овқат сотиб олишади - бу саволга ҳеч қайси Европа мамлакати раҳбари аниқ жавоб бера олмади. Ўз иқтисодиётини бутунлай йўқ қилиш, қашшоқлик, ваҳшийлик- Украина бироз аввал босиб ўтган бу йўллардан Европа ҳам жадаллашиб бормоқда.
Аммо муаммо фақат иқтисодий фалокатда эмас. Газўтказгичда (Владимир Путин таъбири бўйича) англосаксонча диверсия Европанинг барча обрўсини йўқ қилди, унинг Европа сиёсати мустақиллиги ҳақидаги хомхаёлларини чиппакка чиқарди.
Узоқ йиллар ЕИ мамлакатларига ўзларини Вашингтоннинг тенг ҳуқуқли шериклари сифатида кўрсатишга рухсат берилган эди. Улар одатийдек глобал ўйинчи ҳисобланган. Париж, Берлин, Вена - бу пойтахтларда ўтмишдаги буюкликнинг асклари ётади. Европа мамлакатлари раҳбарлари ўзлари ишонишмасада қудратли Эски дунёнинг қонуний муросхўрлари эканлигига ишонтиришга мажбурлай олар эдилар.
Газўтказгичлардаги бир неча портлашдар бу хомхаёлларга нуқта қўйди. Глобал дунёнинг оптикаси шафқатсиз. Ҳаммага ҳаммаси кўриниб туради. Англосаксон хўжайинлар европаликлар миллиард евро сармоя киритган газўтказгичларини йўқ қилишди, уларни таназзулга олиб келишди ва Америка суюлтирилган газларига тўлиқ қарам қилиб қўйишди. Хўш, бунга европаликлар қандай муносабат билдирди?
Хотирдам даҳшат. Бошқа ҳеч нима. Сездингизми? У ернинг элиталари ўзларига аталган ва тақдирини белигалиб берадиган диверсия ҳақида аниқроқ бир нима дейишга ҳам қўрқиб қолишди. Биргина Александр Вучич портлашлар ҳақида хабар топганида қўрққанидан терга ботганини тан олди. Қолганлар эса “саботаж” ҳақида ўз америкалик хожалари буюришгандек бир нималар деб ғўлдираб қўйишди ва истамайгина айбни русларга тўнкаб қўйишди. Бу истамайгина эса ҳалокат қаршисида лом- мим дея олмасликни билдиради.
Назарий жиҳатдан Россия эмас,балки Германия ва Европанинг бошқа мамлакатлари бу диверсия ҳақида БМТ га масала сифаятида кўтаришлари, бутун дунёга “Бизни қутқаринг, яхшилар!”деб жар солиши, Мегрэ. Нинг барча комиссарларини жалб қилган ҳолда кенг миқёсда тергов олиб боришлари керак эди. Аммо, йўқ, бундай ишлар содир бўлмаяпти.
Фалокат тергови ҳақида батафсил ҳеч нима дейилмаяпти. Қанақа тегров?. ахир уларнинг барчаси ким ва нима мақсадда портлатганини билишадику. “Терговчилар қачондир газўтказгичлариини чиндан ҳам Россия портлатганига оммани ишонтира олишадими?”- дея риторик савол билан юзланмоқда
Politico нашри. Албатта йўқ. Худо кўрсатмасин, Мегрэдан қандайдир ҳалол комиссар келиб аслида буни ким қилганини аниқлаб қолса. Бу даҳшатли бўлади. Майли бу керакмас. Ҳаммасини тушиб турибди ҳамма. Аммо ҳеч нима қила олмайди. Европа эмас, Тургеневнинг “Муму”сидек.
Майли америкаликлик банкирларнинг ойликларига яшайдиган сиёсатчилар ёки океан орти грантларида ўтирадиган журналистларни қўя турайлик. Улардан ҳеч ким дадил баёнотларни кутмаган ҳам эди.
Аммо қаердадир Европанинг афсонавий аристократияси бор эди - нега биз уларнинг овозини эшитмаяпмиз? Европа бизнес сардорлари, машҳур саноат сулолалари ворислари, ау! Христиан черковининг таниқли намояндалари, мен сизнинг оташин чиқишларингизни эшитишни хоҳлайман. Йўқ, жавоб йўқ.
Европа бизнеси капитанлари Америка Қўшма Штатларига қочишмоқда, капитални олиб кетишмоқда, ишлаб чиқаришни кўчиришни режалаштиришмоқда. “Капитал миллат нималигини билмайди”, бу тўғри. Германия, Италия, Австрияда соққа қилиб олдик ва энди кетиш вақти келди.
Уларнинг изидан Европа аристократияси ҳам океан ортига кетмоқда. Гарри ва Меган Виндзорлар АҚШ га шоҳона хкўчишўнинг трендини бошлаб беришди. Англия, Швеция, Дания маликалари энди бадавлат эр ёки хуштор қидириб у ерларга парвоз қилишмоқда.
Христиан черкови раҳбарлари черковларни ёпишмоқда - уларни иситиш учун пул йўқ, черков биноларини сотишмоқда, уларни ёқилғи қуйиш шохобчалари ва кабакларга айлантиришмоқда. Одамларга қувватни тежаш учун сабрли бўлиш ва масофавий ибодат қилишни таклиф қилишмоқда. Бу Европанинг қулашига уларнинг ягона муносабати.
Буларнинг барчаси - каттароқ миқёсда - Украинага жуда ўхшайди. Маданият, урф-одатлар, бойлик кўринишидаги барча жозибадорлик рус гази тугаши биланоқ сўнди. Унинг йўқлигида Европа худди шундай ҳуқуқсиз ҳудуд бўлиб чиқди, бу ерда маҳаллий мустамлака элита Қўшма Штатлар назорати остида тезда соққасини қилди ва тезгина уларни йиғиб метрополияга қочиб кетишди.
Америка ҳимоячилари назорати остида қолган ҳудудларни нималар кутаётгани бизга маълум. Биз буларнинг барчасини Украина мисолида кўрдик ва жараён моҳиятини жуда яхши тушунамиз. Бир неча йил ичида гуллаб-яшнаган мамлакатлар харобага айланади.
Шуниси эътиборга лойиқки, европаликлар алоҳида қаршилик ҳам кўрсатишмади. Улар Вашингтоннинг барча кўрсатмаларини итоаткорлик билан бажаришди, ўз қўллари билан иқтисодиётини вайрон қилишди. Аммо йўқ, қашшоқлик тезда келиб қолмади. Европа аҳолиси камайиб борди, лекин хоҳланганидек эмас. Америкалик хожалар жараённи рағбатлантиришга қарор қилишди. Тўғридан-тўғри диверсиялар бошланди.
Европаликлар бундан кейин уларни нима кутаётганини яхши билишади. Дунёнинг ҳимоясиз, бой, дангаса ва бузуқ қисми Вашингтон учун осон ўлжа. 90 йилларда АҚШ ўз иқтисодий муаммоларини постсовет ҳудудида қароқчилик йўли билан ҳал қилди. Энди Россия уларга дарвозадан бурилиш берди. Европани талон-тарож қилишга тўғри келди.
Politico журнали яқиндагина чоп этган мақоласида яқин келажакда Европа дуч келиши мумкин бўлган кенг кўламли диверсияни тасвирлабди: “Интернет ва энергия тизимлари, молиявий бозорлар ва сув қувурлари гибрид ҳужум нишонига айланиши мумкин. Бундай ҳужумлар уруш ва тинчлик ўртасидаги кулранг зонада, улар инкор кийинган ва автоматик равишда қуролли жавобни келтириб чиқара олмайдиган нишонларга зарба беришади.
Ҳаммаси тўғри, америкалик хўжалар европалик ҳамкорларининг хавф ёқасидаги инфратузилмасини чиқиндихонага шундай ташлаб юборишади. Уларнинг ўзлари қандай қилиб иттифоқчилардан аввал қулга, кейин эса ўлжага айланганларини пайқамай қолишди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Украина ҳам ўзини шерик сифатида тасаввур қилар эди. Аммо ҳовлида инқироз юзага келганда, ҳар қандай шерик тезда озиқ-овқатга айланади.
Аммо бугун АҚШ қўлидаги Европа яхшилаб боқилган зэкка ўхшайди. Маҳбуснинг тақдири маълум. Аммо Европа мамлакатлари раҳбарияти буни таъибр жоиз бўлса сайловчиларига қандай тушунтиради. Сайловчилар ахир бундай бўлишига умид қилмаган. Унга ўн йиллаб давомида Вашингтон - ҳимоя ва таянч, умид эканлиги, у биланч ҳамкорлик қилиш фойда, тинчлик ва тараққиёт олиб келиши қуйиб келингану. Бу ерда эса бошқаси.
Агар рост бўлса, Европа мамлакатлари раҳбарлари ўз халқларига океан ортидаги валинеъмат Европанинг ошкора душманига айланганини тушунтириши, бу душман уларнинг бутун инфратузилмасини вайрон қилиш, уларнинг мамлакатини чиқиндихонага айлантириш мумкинлигини тушунтириши керак эди. Ва ундан қочиб Россия билан муносабатларини тиклашга ҳаракат қилиб кўриши керак эди.
Аммо ЕИ да ҳақиқий сиёсатчилар - бир, икки ва бўлди. Масалан, Виктор Орбан Россияга қарши санкциялар ҳақида референдумлар ҳақида гапиришдан қўрқмади. Александр Вучич ҳам мудофаасини яхши сақлаб турибди.
Аммо ЕИ нинг ёлланган менеджменти ўз оммасида ҳаммасига руслар айбдор деб ёлғон гапирмоқда. Улар янги диверсиялар тўқишлари мумкин эмиш. Аммо қаёққа қочарди- евробюрократия Вашингтонг кун тартибидаги янги босқичларини маълум қилмоқда.
Америка режасига кўра, қашшоқ Европа йиртқичлашиб, Украинага ўхшаб қулаши керак. Нацизм ҳам, сатанизм ҳам оч бюргерларнинг онгсизлигидан чиқиб кетади. Ва кейин америкалик хўжалар Шарқий фронтга европалик ўлжани ташлашади: “Алвидо, Лили Марлен!”
Шу сабабли “диверсиялардан қандай қутуламиз” деган саволга Брюссел таклиф қилаётган жавоб Европани шафқатсизларча демилитаризациялашда. НАТОнинг ўта тажовузкор назорати, разведка фаолияти, ҳавода ва денгизда ҳарбий иштирокни кучайтириш, Россияга нисбатан дипломатик босим ва таҳдидлар. Ҳазилни қаранг: диверсияни амалга оширадиганлар англо-сакслар, Европа ўз таназзулига Россияга ҳужумлар билан жавоб беради. Ўз жонига қасд қилувчилар Европа Иттифоқи, бир сўз билан айтганда.